Суюлтирилган газ котировкалари 26 фоизга пасайди | Новости

17 Май 2016
Сўнги ойларда биржанинг суюлтирилган газ бозорида нархларнинг пасайиш тенденцияси шаклланди. Хусусан жорий йилнинг март – май ойларида суюлтирилган газнинг ўртача нархи 26 фоизга пасайиб, унинг бир тоннаси 1,6 млн сўмни ташкил этди. Бунда апрель ойига келиб газнинг савдо ҳажми 2016 йил учун оралиқ рекорд даражасига чикиб олди, яъни 36 минг тоннадан ошди.
 
Январь ва февраль ойларида газнинг биржа савдоларига қўйиш ҳажми пасайиб кетганлиги боис йил бошида унинг нархлар диапазони 2 млн – 2,2 млн сўмни ташкил этди. Умуман олганда кўриб чиқилаётган давр мобайнида ЎзРТХБ электрон биржа савдо тизимида 146 минг тонна суюлтирилган газ сотилди.
 
“Муборак ГҚИЗ” УШК нинг сотувларнинг таркибий тузилмасидаги улуши ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 33 фоиздан 28,5 фоизгача пасайди. “Шўртон газ маҳсулот” МЧЖ ҚК ва LUKOIL Overseas Supply and Trading Ltd корхоналари томонидан биржа орқали сотилган ушбу товарнинг ҳажмилари эса 5 фоизга кўтарилди.
 
Жорий йилнинг бошидан буён биржа савдоларида сотилган суюлтирилган газнинг 67 фоизини Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё ва Бухоро вилоятлари АСГҚШ эгалари харид қилишди.
 

Кўрилди: 9576