2016 йилнинг апрель ойида ЎзРТХБ нинг барча савдо платформаларида ижобий динамика сақланиб қолди. Шу жумладан биржа савдоларининг ҳажми 37 фоизга, ярмарка савдолари – 30 фоизга, давлат харидлари 34 фоизга ва корпоратив харидлар 27 фоизга ошди. Бунда биржада тузилган битимларнинг умумий ҳажми 47 фоизга ўсиб, 1,0 трлн сўмни ташкил этди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида сотилган биржа товарларнинг ҳажми 2015 йилнинг апрелига нисбатан 549,7 млрд сўмдан 755,0 млрд сўмгача ўсди. Қурилиш моллари ва озиқ-овқат маҳсулотларининг умумий улушлари бозорда бошқа товар гуруҳларининг улушлари кўтарилганлиги сабабли 53 фоиздан 48 фоизгача пасайди. Хусусан, суюлтирилган газнинг сотуви 75 фоизга ўсди ва унинг бозордаги улуши эса 7 фоиздан 9 фоизга кўтарилди. Шунингдек, чорва учун озуқа маҳсулотларининг савдоси ҳам 88 фоизга кўтарилганлиги боис унинг улуши 6 фоиздан 8 фоизгача кўтарилди. Бошқа товар гуруҳлари ўтган йил билан солиштирганда ўз позицияларини сақлаб қолишди. Экспорт бозорининг катта қисми, яъни 68 фоизини полиэтилен эгаллади. Валюта савдо майдончасида шунингдек рангли металлар 26 фоиз улуши билан, ҳамда суюлтирилган газ сотилди – 6%.
Шу билан бирга жорий йилнинг апрелида савдоларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг улушини кўтарилиши ҳам кузатилди. Жумладан, улар томонидан 455,9 млрд сўмлик хомашё ва материаллар сотиб олиниб, бу ўтган йилнинг шу даврига қиёслаганда 12,6 фоизга ошган. Улар томонидан биржа орқали 224,0 млрд сўмлик маҳсулотлар сотилиб, бу 2015 йилнинг апрель ойига нисбатан 56 фоизга кўп демакдир.
Энг юқори ўсиш кўрсаткичи ярмарка савдо тизимида қайд этилиб, унинг ҳажми икки маротабадан юқорироқ, яъни 67,0 млрд сўмдан 154,1 млрд сўмгача кўтарилди. Ярмарка савдоларидаги умумий битимлар ҳажмига нисбатан кичик бизнеснинг улуши 81 фоизни ташкил этди.
«D-xarid» давлат харидлари тизимида имзоланган битимлар ҳажми ўтган йилга қиёслаганда 34 фоизга ўсиб, 51,6 млрд сўмни ташкил этди. Бюджет маблағларини иқтисод қилиниши эса 11,5 млрд сўмдан 12,5 млрд сўмгача кўпайди. Давлат харидлари тизимида маҳсулот етказиб бериш бўйича кичик бизнес субъектларининг улуши умумий битимлар сони ва ҳажмиларига нисбатан 99 фоизни ташкил этди. Таҳлил этилаётган даврда электрон каталог тизимининг давлат харидлари бўйича 6,2 млрд сўмлик битимлар тузилди.
«E-xarid» корпоратив харид тизимда ҳам ижобий динамика кўзга ташланиб, савдо ҳажми 30,0 млрд сўмдан 38,2 млрд сўмгача ошди. Мазкур тизимда кичик бизнес субъектларининг умумий битимлар сони ва ҳажмиларига нисбатан улуши 98 фоизни ташкил этди. Аукцион савдоларда ҳар бир талабномага ўртача 16 тадан ортиқ таклифлар келиб тушди.
Курилди: 8115