Хабарлар

«ЎзРТХБ» АЖда 2016 йилнинг 9 ойлик якунлари муҳокама қилинди

2016 йилнинг 22 октябирида “ЎзРТХБ” АЖ бошқарувининг 2016 йилнинг 9 ойлик якунлари ва тўртинчи чорак вазифаларига бағишланган кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда марказий аппарат бўлимлар ва ҳудудий филиалларнинг бошлиқлари иштирок этдилар.

Батафсил

Биржа технологиялари пахта ва тўқимачилик ярмаркасида намоён этилди

2016 йилнинг 12-13 октябрида Тошкентда XII Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркаси бўлиб ўтди. Ярмаркани ўтказишдан кўзланган мақсад бу халқаро ташкилот ва хорижий компаниялар билан ҳамкорликни кенгайтириш, жаҳон бозорларининг ривожланиш истиқболлари ва тенденцияларни таҳлил қилиш, пахта истъемолчисини пахтани ишлаб чиқариш, сотиш ва унинг логистикаси соҳасидаги янгиликлар билан таништиришдан иборат бўлди.

Батафсил

«E-Xarid» электрон тизими такомиллаштирилмоқда

Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржаси стратегик ривожланишининг муҳим вазифаларидан бири бу биржа фаолиятининг янги биржа технологияларини ёрдамида диверсификациялаш ва янги йўналишларни ўзлаштиришдан иборатдир.

Батафсил

ЎзРТХБ да сентябрь ойи якунлари

Сентябрь ойида ЎзРТХБ да тузилган битимларнинг умумий ҳажми 994,5 млрд сўмлик битимлар тузилиб, бу ўтган йининг мос даври билан солиштирганда 23,8% га кўпдир. Ижобий динамика биржа платформаси, ҳамда давлат ва корпоратив харидлар тизимларида қайд этилди.

Батафсил

Навбатдаги семинарлар Қарши, Андижон ва Наманганда бўлиб ўтди

“ЎзРТХБ” АЖ кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини товар бозорлардаги электрон тижорат соҳасига жалб этиш ишлари доирасида ўқув семинар ва бизнес форумларни ўтказишни давом эттирмоқда.

Батафсил

ЎзРТХБ ICT WEEK 2016 ҳафталигида иштирок этди

19-23 сентябрь кунлари Тошкент ва Наманган шаҳарларида ICTWEEK UZBEKISTAN 2016 ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги бўлиб ўтмоқда. Унинг ўтказишдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистонда ахборот-коммуникация технологиялари бозорларини ривожланишида амалий натижаларга эришишдан иборатдир. Йилнинг энг муҳим инновацион тадбири 2004 йилдан бери халкаро экспертлар, IT соҳаси мутахассислари, давлат органлари ва бизнес вакиллари иштирокида ўтказиб келинмоқда.

Батафсил

“D-xarid” электрон тизими такомиллаштирилмоқда

Ўзбекистонда мустақиллик йилларида босқичма-босқич бозор муносабатларига ўтиш ва иқтисодиётнинг либераллаштириш бўйича кенг кўламли ишлар ва чора-тадбирлар амалга оширилди. Бунда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, иқтисодиётнинг турли секторлари, шу жумладан давлат харидлари тизимида илғор ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишга алоҳида эътибор қаратилди.

Батафсил

Биржанинг қора металл бозорида нархлар коррекцияси

Сўнгги ойларда биржанинг қора металл бозорида пасайиш тенденцияси қайд этилмоқда. Хусусан 2016 йилнинг июндан сентябргача бўлган даврда арматуранинг ўртача нархлари 20% га, яъни 4,6 млн сўмдан 3,7 млн сўмгача пасайди. Нархлар пасайиши биржа савдоларига июнь-август ойларида қўйилган товарнинг ҳажмини 679 тоннадан 1 050 тоннагача ошиш шароитида юз берди. Сентябрь ойидаги коррекция қурилиш мавсумини сўнги босқичида биржа бозорида талабнинг қисқарганлиги билан изоҳланади.

Батафсил

Бюджет ташкилотларининг вакиллари билан учрашув ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги биносида “ЎзРТХБ” АЖ ва Ғазначилик мутахассислари ва Тошкент ва Тошкент вилоятининг бюджет ташкилотларининг вакиллари билан учрашув ўтказилди.

Батафсил