Биржанинг қора металл бозорида нархлар коррекцияси | Новости

14 Сен 2016
Сўнгги ойларда биржанинг қора металл бозорида пасайиш тенденцияси қайд этилмоқда. Хусусан 2016 йилнинг июндан сентябргача бўлган даврда арматуранинг ўртача нархлари 20% га, яъни 4,6 млн сўмдан 3,7 млн сўмгача пасайди. Нархлар пасайиши биржа савдоларига июнь-август ойларида қўйилган товарнинг ҳажмини 679 тоннадан 1 050 тоннагача ошиш шароитида юз берди. Сентябрь ойидаги коррекция қурилиш мавсумини сўнги босқичида биржа бозоридаги талабнинг қисқарганлиги билан изоҳланади.
 
Металлнинг гуруҳлар кесимидаги таркибий тузилмасида арматураниннг улуши ўтган йилга нисбатан 5% га ўсиб, 68% ни ташкил этди. Шу билан бирга арматура сотувининг ҳажми 2015 йилга нисбатан 14% га ёки 34,3 минг тоннагача ошди.
 
Шунга ўхшаш ҳолатлар биржанинг қора металл бозорини 21% ни эгаллаган учбурчак маҳсулоти бўйича ҳам кузатилди. Хусусан унинг улуши 2015 йилга нисбатан 4% га ошиб 10,4 минг тоннани ташкил этмоқда.
 
Июнь ойининг охирига келиб учбурчакнинг ўртача нархи жорий йил учун рекорд даражага чиқиб олди – бир тоннаси 4 млн сўм. Июль ойидан бошлаб мазкур биржа товари учун котировкалар кетма-кет пасайиб, 3,5 млн сўм атрофида тўхтади ва бу сўнгги тўрт ой учун минимал даража ҳисобланади. Жорий йилнинг июль ойида сотувчи томонидан биржа савдоларига учбурчакнинг максимал ҳажми, яъни 790 тонна металл қўйилди.
 
Умуман олганда биржа орқали сотилган қора металл сотувининг умумий ҳажми 50 минг тоннани ташкил этди ва бу ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 6% га кўпдир.
 

Кўрилди: 10782