Навбатдаги семинарлар Қарши, Андижон ва Наманганда бўлиб ўтди | Новости

04 Окт 2016
“ЎзРТХБ” АЖ кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини товар бозорлардаги электрон тижорат соҳасига жалб этиш ишлари доирасида ўқув семинар ва бизнес форумларни ўтказишни давом эттирмоқда.
 
Навбатдаги семинарлар тадбиркорлар ва ОАВ вакиллари иштироки билан Қарши, Андижон ва Наманган шаҳарларида ўтказилди. Тадбирлар ташкилотчилари сифатида “ЎзРТХБ” АЖ ҳудудий филиаллари, Қашқадарё, Андижон ва Наманган вилоятларининг Ғазначилик ва Савдо-саноат палатасининг бошқармалари иштирок этишди.
 
Учрашув давомида электрон харидлар тизимида яратилган шароитлар ва тадбиркорларни давлат ва корпоратив харидлар бўйича электрон савдоларда тадбиркорлар иштирок этиш истиқболлари муҳокама қилинди. Ҳар бир савдо платформасининг афзалликлари ва биржанинг интерактив хизматлари кўриб чиқилди.
 
Бундан ташқари Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йилнинг 27 июлдаги “Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси” акциядорлик жамиятининг махсус ахборот портали ҳамда давлат ва корпоратив харидларни амалга ошириш жараёнларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 242-сонли ва 2016 йилнинг 2 августдаги “Электрон ярмаркалар, аукцион ва танловлар ташкилотчиларининг – ахборот воситачиларининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида” 249-сонли қарорлари бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.
 
Шунингдек ярмарка савдоларининг янгиланган – yarmarka.uzex.uz вебсайти, биржанинг махсус ахборот порталининг янги бўлимлари ва функциялари, ҳамда давлат ва корпоратив харидлардаги шахсий кабинетларнинг тақдимотлари ўтказилди.
 
Тадбирлар якунларида тадбиркорларнинг электрон савдоларда иштирок этиш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилди, семинарлар иштирокчилари ўз саволларига мутахассислардан жавоб олдилар.
 

Курилди: 9397