ЎзРТХБ ICT WEEK 2016 ҳафталигида иштирок этди | Новости

23 Сен 2016
19-23 сентябрь кунлари Тошкент ва Наманган шаҳарларида ICTWEEK UZBEKISTAN 2016 ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги бўлиб ўтмоқда. Унинг ўтказишдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистонда ахборот-коммуникация технологиялари бозорларини ривожланишида амалий натижаларга эришишдан иборатдир. Йилнинг энг муҳим инновацион тадбири 2004 йилдан бери халкаро экспертлар, IT соҳаси мутахассислари, давлат органлари ва бизнес вакиллари иштирокида ўтказиб келинмоқда.
 
Жорий йилда биржа мутахассислари ахборот технологиялари ва коммуникация соҳасида замонавий тенденцияларни муҳокама қилиш учун тузилган экспертлар майдончаси, яъни ICT FORUM 2016 да фаол иштирок этдилар.
 
Хусусан “ЎзРТХБ” АЖ Кичик бизнес субъектлари маҳсулотларини қўллаб-қувватлаш марказининг бош мутахассиси Жасур Юнусов Форумнинг “Рақамли иқтисодиёт” секциясида “Биржанинг электрон харидлар тизимида инновациялар” мавзусида маъруза билан қатнашди. Мутахассис ўз чиқишида биржа фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш масалаларини ёритиб берди, биржанинг электрон савдо платформалари, шу жумладан «D-xarid» давлат харидларнинг тизимининг ўзига хос хусусиятлари ва афзаликларини очиб берди.
 
Тадбирда таъкидлаб ўтилганидек, давлат харидларини онлайн савдолар орқали амалга оширилиши давлат бюджет маблағларидан самаралироқ фойдаланиш, уларда кичик бизнес субъектлари иштирокини кенгайтириш, тизимнинг ошкоралигини ошириш ва ушбу соҳада кенг рақобатни таъминлаш имконини бериш. Ўз навбатида бунга эришишда биржанинг товар бозорларида инновация ва IT-технологияларни жорий этиш, сифатли интерактив хизматларни тақдим этиш орқали биржа мижозларига қулай шароитлар яратиб бериш кўмак бермоқда.
 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йилнинг 27 июлдаги “Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси” акциядорлик жамиятининг махсус ахборот портали ҳамда давлат ва корпоратив харидларни амалга ошириш жараёнларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 242-сонли қарори талабларига мувофиқ биржанинг махсус ахборот порталида киритилган янгиликлар алоҳида кўриб чиқилди.
 
Шу билан бирга давлат харидлари бўйича ўтказилаётган электрон савдоларни янада ривожлантириш истиқболли йўналишлар кўрсатиб ўтилди. Улар қаторига электрон харидларни ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) билан боғлаш ишларини давом эттириш, электрон савдолар иштирокчиларини онлайн ўқитишни ташкил этиш ва электрон рақамли имзо (ЭРИ) ни кенг тадбиқ этиш ишлари киради.
 
Презентация якунида экспертлар ўртасида фикр алмашинуви бўлиб ўтди, биржа мутахассислари форум иштирокчилари саволларига батафсил жавоб қайтардилар.
 

Курилди: 10266