ЎзРТХБ да сентябрь ойи якунлари | Новости

06 Окт 2016
Сентябрь ойида ЎзРТХБ да тузилган битимларнинг умумий ҳажми 994,5 млрд сўмлик битимлар тузилиб, бу ўтган йининг мос даври билан солиштирганда 23,8% га кўпдир. Ижобий динамика биржа платформаси, ҳамда давлат ва корпоратив харидлар тизимларида қайд этилди.
 
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида биржа савдолари орқали сотилган товарларнинг умумий ҳажми 2015 йилнинг сентябрь ойига нисбатан 30,3% га ошиб, 794,2 млрд сўмни ташкил этди. Кескин ўсиш ҳолатлари рангли металл ва чорва учун емлар сегментларида қайд этилиб, уларнинг биржа бозордаги умумий улушлари 8% дан 11% гача ўсди. Озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш ҳажми 6% га ошганлигига қарамасдан уларнинг улушлари аксинча 11% га пасайди.
 
Бундан ташқари биржа бозорининг валюта савдо майдончасида 4,3 млн АҚШ долларлик экспорт шартномалари имзоланди. Экспортнинг таркибий тузилмасида 50%, яъни ярмини полиэтилен эгаллади. Савдоларнинг қолган қисмлари рангли металлар – 27%, суюлтирилган газ – 22%, ва 1% – техник мойларга тўғри келди.
 
Сентябрда тадбиркорлар биржа орқали 532,9 млрд сўмлик товар ресурсларини харид қилиб, бу ўтган йилнинг шу даврига қиёслаганда 13,8% га кўпдир. Бундан ташқари улар томонидан биржа орқали сотилган маҳсулотларнинг ҳажми 153,5 млрд сўмни ташкил этди. Тузилган битимларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг улушлари 61% дан 69% гача кўтарилди.
 
Ўтган давр мобайнида ярмарка савдоларининг ҳажми 97,9 млрд сўмга етди. Йирик битимлар қурилиш моллари, асбоб-ускуна ва машинасозлик маҳсулотларини сотиш бўйича тузилди.
 
Кўриб чиқилаётган давр ичида давлат харидлари («D-xarid») тизимида 61,9 млрд сўмлик битимлар тузилиб, бу ўтган йилнинг сентябрига нисбатан 27,1% га кўпдир. Бюджет маблағларининг тежалиши эса 11,6 млрд сўмга етди. Давлат харидлари тизимида маҳсулот етказиб бериш бўйича кичик бизнес субъектларининг улуши умумий битимлар сони ва ҳажмиларидан 99% ни ташкил этди. Таҳлил этилаётган даврда электрон каталогда тузилган битимларнинг ҳажми ўтган йил даражасида сақланди, яъни 5,7 млрд сўмни ташкил этди.
 
Шунга ўхшаш ҳолат «E-xarid» корпоратив харидлар тизимида қайд этилиб, унинг ҳажми 32,4% га, яъни 26,3 млрд сўмдан 34,8 млрд сўмгача кўтарилди. Мазкур тизимда кичик бизнес субъектларининг товар етказиб бериш улуши умумий битимлар сони ва ҳажмидан 98% ни ташкил этди. Аукцион савдоларда ҳар бир талабномага ўртача 13 та таклифлар келиб тушди.
 

Кўрилди: 18077