Биржа технологиялари пахта ва тўқимачилик ярмаркасида намоён этилди | Новости

14 Окт 2016
2016 йилнинг 12-13 октябрида Тошкентда XII Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркаси бўлиб ўтди. Ярмаркани ўтказишдан кўзланган мақсад бу халқаро ташкилот ва хорижий компаниялар билан ҳамкорликни кенгайтириш, жаҳон бозорларининг ривожланиш истиқболлари ва тенденцияларни таҳлил қилиш, пахта истъемолчисини пахтани ишлаб чиқариш, сотиш ва унинг логистикаси соҳасидаги янгиликлар билан таништиришдан иборат бўлди.
 
Бу йилги халқаро ярмарка доирасида, аввалгиларидан фарқли ўлароқ, “Пахта саноатининг ривожланиши ва жаҳон бозорида ўзбек пахта толаси рақобатбардошлигини ошириш истиқболлари”, “Тўқимачилик тармоғининг рақобатбардошлигини ошириш – экспорт имкониятлари ортишининг муҳим омили”, “Пахта ва тўқимачилик тармоқларида илмий ва технологик янгиликлар” каби мавзуларда учта секцияга бўлинган ҳолда ўзаро мулоқотлар ўтказилди.
 
Икки кун мобайнида ўзбек пахта экспортчилари ва истъемолчилари ўртасида ўзаро музокаралар ўтказилиб, ярмарка иштирокчилари тармоқ салоҳияти ва хусусан маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг экспорт қилиш имкониятлари билан танишиб чиқдилар. Хорижий компания ва ташкилотларнинг вакиллари маҳаллий товарлар, шу жумладан пахта ва тўқимачилик маҳсулотларини ҳорижий бозорларга олиб чиқишда биржа технологияларини тутган ўрни тўғрисида батафсил маълумот олдилар. Хусусан биржа брокерлари ва мутахассислари “ЎзРТХБ” АЖ нинг биржа савдолари ва электрон тижоратни асосини ташкил этувчи интернет трейдинг механизмини тушунтириб бердилар.
 
Халқаро ўзбек пахта ярмаркаси 2005 йилдан буйён Ўзбекистон Ҳукумати томонидан Пахта бўйича халқаро маслаҳат қўмитаси (ICAC) ҳамкорлигида ўтказилиб келинмоқда. 2011 йилдан бошлаб ярмарка тўқимачилик секторини ҳам ўз ичига қамраб олган. Жорий йилда ярмарка ишида 44 дунё мамлакатларидан 700 компанияларнинг 1,5 мингдан зиёд вакиллари қатнашдилар.
 

Курилди: 9972