Бюджет ташкилотларининг вакиллари билан учрашув ўтказилди | Новости

07 Сен 2016
6 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги биносида “ЎзРТХБ” АЖ ва Ғазначилик мутахассислари ва Тошкент ва Тошкент вилоятининг бюджет ташкилотларининг вакиллари билан учрашув ўтказилди.
 
Мазкур тадбирни ўтказишдан кўзланган мақсад Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йилнинг 27 июлдаги “Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси” акциядорлик жамиятининг махсус ахборот портали ҳамда давлат ва корпоратив харидларни амалга ошириш жараёнларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 242-сонли қарорларнинг мақсад ва моҳиятини тушунтиришдан иборат бўлди.
 
Тадбир доирасида биржанинг махсус ахборот порталида маълумотларни жойлаштириш ва ошкор қилишнинг янги тартиблари муҳокама қилинди.
 
Хусусан семинарда айтиб ўтилганидек, давлат ва корпоратив харидлар бўйича шартномаларнинг уларни амалга ошириш тўғрисидаги эълон биржанинг махсус ахборот порталига жойлаштирилмасдан тузилишига йўл қўйилмайди. Бунда жавобгарлик харидларни ташкил этишга масъул бўлган раҳбарлар ва мансабдор шахсларга юклатилади. 
 
Бундан ташқари нохалол етказиб берувчилар реестрига киритилган етказиб берувчилар давлат ва корпоратив харидларда иштирок эта олмайдилар.
 
Қизғин муҳокама давомида бюджет олувчилар ҳукумат қарорини ижроси юзасидан тегишли жавоб ва шарҳлар олишди.
 

 

Курилди: 13759