Хабарлар


ЎзРТХБнинг август ойи якунлари

2015 йилнинг август ойида “ЎзРТХБ” нинг барча савдо платформаларида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 787,1 сўмни ташкил этди ва бу ўтган йилнинг тегишли давридаги кўрсаткичга деярли мосдир.

Батафсил

"UZ-KOR GAS CHEMICAL" ҚК биржа бозорига қўшилди

Ўзбекистонда биржанинг суюлтирилган газ бозори изчил ривожланиб бормоқда. Хусусан, 2015 йилнинг 19 сентябрдан биржа савдоларида углеводородни сотувчиларини рўйхати навбатдаги ишлаб чиқарувчи "UZ-KOR GAS CHEMICAL" ҚК ҳисобига кенгайтирилди.

Батафсил

Биржада қурилиш ойнасига талаб ўсмоқда

Биржанинг қурилиш ойнасида фаол савдолар сақланмоқда. Хусусан, жорий йилнинг бошидан бери электрон биржа савдолари орқали 3,5 кв.м. қурилиш ойнаси сотилиб, бу ўтган йилга нисбатан 85%га кўпдир. Мазкур маҳсулотнинг асосий сотувчиси “Кварц” АЖ Марказий Осиёда ойна маҳсулотларнинг ишлаб чиқариш бўйича энг йирик корхона ҳисобланади.

Батафсил

ЎзРТХБ навбатдаги матбуот анжуманини ўтказди

2015 йилнинг 13 августида Миллий матбуот марказида Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси томонидан «Ахборот-коммуникация технологиялари – биржа савдолари ривожланишининг муҳим омили» мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. Учрашувнинг ўтказилишидан кўзланган мақсад замонавий ахборот-коммуникация технологияларини ЎзРТХБнинг биржа, ярмарка ва аукцион савдоларида жорий этилиши ҳолатлари ва истиқболлари билан оммавий ахборот воситаларини таништиришдан иборат эди.

Батафсил

Биржанинг техник олтингугурт бозорида янги сотувчи

ЎзРТХБдаги техник олтингугурт бозорида янги иштирокчи «LUKOIL Overseas Supply and Trading Ltd» фаоллашди. Ушбу корхона июль ойининг ўзида 201 млн сўмга 3,7 минг тонна олтингугуртни биржа орқали сотди. Унинг олтингугурт сотувчилар кесимидаги тулизмасидаги улуши 14 фоиздан ошди.

Батафсил

Биржада кичик бизнес учун қўшимча қулайликлар яратилмоқда

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг электрон савдолардаги кенг иштирокини таъминлаш учун қўшимча қулайликларни яратиш мақсадида, “ЎзРТХБ” АЖ “Ўззстандарт” Агентлиги билан ҳамкорликда биржада шартномаларни тузишни расмийлаштириш жараёнини енгиллаштириш имконини берувчи янги дастурий маҳсулотни ишлаб чиқиб, жорий этди.

Батафсил

«ЎзРТХБ» АЖда 2015 йилнинг биринчи ярим йиллик якунларини муҳокама қилинди

25 июль куни “ЎзРТХБ” АЖнинг марказий идорасида биржа фаолиятининг 2015 йилнинг биринчи ярим йиллик натижаларига бағишланган “ЎзРТХБ” АЖ бошқарувининг кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди. Ушбу мажлисда марказий аппаратнинг таркибий тузилмалари ва худудий филиалларнинг бошлиқлари иштирок этдилар.

Батафсил

Биржанинг цемент бозори нархлар пасайишини намоён этди

Биржанинг цемент бозори қурилиш мавсуми авж олганлигига қарамасдан сўнги 3,5 ой давомида пасайиш динамикасини намоён этди. Хусусан июль ойнинг биринчи ярмида ПЦ400 Д20 маркали цементнинг ўртача нархи 258,2 минг сўмни ташкил этди ва бу март ойида қайд этилган 2015 йилнинг энг юқори нархидан 16%га пастроқдир.

Батафсил

UZEX биржанинг мобил иловаси жорий этилди

Брокерлар ва биржа мижозларига қўшимча қулайликлар яратиш, ҳамда биржа савдоларида ахборот-коммуникация технологиялар (АКТ) ни тадбиқ этиш орқали ошкоралик ва очиқ-ойдинликни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржасининг мутахассислари томонидан UZEX мобил иловаси ишлаб чиқилди ва жорий этилди.

Батафсил