ЎзРТХБ ўз мижозларига замонавий ахборот коммуникацион технолигиялар асосида интерактив хизматларни тақдим этмоқда. Бу биржанинг ярмарка ва аукцион савдолари иштирокчиларига масофадан туриб турли хизматларни кўрсатиш ва улар фаолияти самарадорлигини оширишга имкон беради.
Биржада жорий этилган янги хизмат тури, мурожаатларнинг электрон тизими аввало, электрон тарзда мурожаат этиш билан бир қаторда биржанинг махсус ахборот порталида (fuqarolar.uzex.uz) реал вақтда уларнинг фаолиятини текшириш имконини ҳам беради. Бунинг учун электрон шаклда ариза тўлдириш (fuqarolar.uzex.uz/AskQuestion.aspx) лозим ва кўрсатилган электрон манзилга юборилган код ёрдамида сиз ўз аризангиз натижасидан хабардор бўлишингиз мумкин.
Шунинг билан бир қаторда биржа порталида тақдим этилган форум орқали истаган фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишлари мумкин. Форум нафақат биржа мутахасислари ва мижозлар ўртасидаги умумий савол-жавоблардан иборат бўлиб қолмасдан, унда фойдаланувчилар ўз саволлари билан мурожаат этишлари ва жавоб олишлари, бошқа мурожаатларнинг мазмуни билан ҳам танишишлари мумкин. Бунинг учун биржа порталидаги махсус бўлимда (forum.uzex.uz) рўйхатдан ўтишлари лозим.
Зудлик билан ўзингизга керакли маълумотларни олиш учун биржанинг Call-маркази оператори ва фойдаланувчи ўртасида виртуал мулоқот қилиш асосида хизмат кўрсатувчи “Онлайн маслаҳат” интерактив хизмати туридан ҳам фойдаланиш мумкин. Мазкур хизмат тури сиздан махсус рўйхатдан ўтишни талаб этмайди, ҳамда порталнинг исталган фойдаланувчиси ўз алоқа маълумотларини баён этган ҳолда биржа фаолиятига оид ўзини қизиқтирган саволларни бериши ва жавоб олиши имконини беради.
Курилди: 13742