ЎзРТХБ Савдо саноат палатаси билан ҳамкорликда семинарлар ўтказди | Новости

18 Фев 2016
Жорий йилнинг январь-февраль ойлари давомида ҚҚР, Тошкент шаҳри ва республикамиз вилоятлари марказларида Ўзбекистон Республика Товар хомашё биржаси томонидан Савдо саноат палатаси билан ҳамкорликда тадбиркорларнинг электрон аукцион савдоларидаги корпоратив харидларда иштироки масаласига бағишланган ўқув семинарлари ўтказилди.
 
Тадбирларда электрон савдолар фаол еки потенциал иштирокчилардан ташкил топган 200 нафардан зиёд кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик вакиллари қатнашдилар.
 
Тадбир жараёнида корпоратив харидлар бўйича “E-xarid” электрон савдо тизимининг устунликлари ва биржа махсус ахборот порталининг кенг функционал имкониятлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
 
Семинарларда корпоратив харидлар бўйича электрон тизимнинг энг муҳим жиҳатлардан бири бу табиий монополия субъектлари, давлат унитар корхоналари ва устав фондида 50 фоиздан ортиқ давлат улуши бўлган хўжалик жамиятларининг йирик буюртмаларини таъминлашда кичик корхоналарнинг иштирок этиш имкониятларини мавжудлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди. “E-xarid” тизимининг яна бир афзаллиги харидор ва етказиб берувчи ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларнинг соддалаштирилган усулини ўз ичига олади ҳамда электрон савдо иштирокчилирининг операцион харажатларини камайтиради.
 
Семинар иштирокчилари талаб этиладиган меъёрий хужжатлар, электрон савдоларда иштирок этиш тартиби, шахсий кабинет орқали аукцион савдоларда иштирок этиш қонун-қоидалари, электрон савдолар натижалари бўйича шаклланган битимларни тўғри расмийлаштириш ҳақида батафсил танишдилар.
 
Семинар сўнггида ўзаро фикрлар алмашинилди ҳамда биржа мутахасислари ва савдо саноат палатаси вакиллари тадбиркорларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтардилар.
 

Кўрилди: 8739