Хабарлар


ЎзРТХБ савдоларининг сентябрь ойидаги якунлари

Сентябрь ойининг савдо якунларига кўра ЎзРТХБда биржанинг ҳар бир платформасида савдо ҳажмининг ўсиши кузатилди. 2014 йилнинг шу даврига қиёслаганда биржада тузилган битимларнинг умумий ҳажми 3,1% га ошган, яъни 812,6 млрд.сўмни ташкил этди.

Батафсил

Арматуранинг котировкалари пасайиб бормоқда

Арматуранинг биржа бозорида талаб ва таклифга мувофиқ тарзда ўзгарувчанлик сақланмоқда. Хусусан, январь ойида савдога қўйилган СТ-12-35 ГС маркали арматуранинг ҳажми 460 тоннани ташкил этган бўлса, март ойида ушбу кўрсаткич 917 тоннага етди ва кейинчалик у ўртача 728 тоннагача тушиб кетди. Шу боис январь-март ойларида маҳсулотнинг бир тоннаси учун белгиланган ўртача нархлар 2,8 млн сўмдан 2,3 млн сўмгача пасайди. Бошқа сўзлар билан айтганда, ушбу даврда арматуранинг биржа бозоридаги нархи жорий йил учун энг юқори чўққисидан энг паст даражасигача тушиб кетди.

Батафсил

ЎзРТХБ ICT WEEK 2015 ҳафталигида иштирок этди

Ўзбекистон республика товар-хомаше биржаси 14-18 сентябрь кунларида бўлиб ўтган «ICTWEEK UZBEKISTAN-2015» ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталигида фаол иштирок этди.

Батафсил

ЎзРТХБ ICT Week 2015 Ҳафталигида фаол иштирок этади

«ЎзРТХБ» АЖ 14 – 18 сентябрда Тошкентда ўтказиладиган АКТ Ҳафталигида фаол иштирок этади. Ушбу тадбирлар доирасида 15 – 17 сентябрда биржанинг бошлиқлари ва мутахассислари «Информационно-коммуникационных технологий ICTEXPO 2015 Ахборот-коммуникация технологиялари» кўргазмасида иштирок этиши кутилмоқда.

Батафсил

ЎзРТХБнинг август ойи якунлари

2015 йилнинг август ойида “ЎзРТХБ” нинг барча савдо платформаларида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 787,1 сўмни ташкил этди ва бу ўтган йилнинг тегишли давридаги кўрсаткичга деярли мосдир.

Батафсил

"UZ-KOR GAS CHEMICAL" ҚК биржа бозорига қўшилди

Ўзбекистонда биржанинг суюлтирилган газ бозори изчил ривожланиб бормоқда. Хусусан, 2015 йилнинг 19 сентябрдан биржа савдоларида углеводородни сотувчиларини рўйхати навбатдаги ишлаб чиқарувчи "UZ-KOR GAS CHEMICAL" ҚК ҳисобига кенгайтирилди.

Батафсил

Биржада қурилиш ойнасига талаб ўсмоқда

Биржанинг қурилиш ойнасида фаол савдолар сақланмоқда. Хусусан, жорий йилнинг бошидан бери электрон биржа савдолари орқали 3,5 кв.м. қурилиш ойнаси сотилиб, бу ўтган йилга нисбатан 85%га кўпдир. Мазкур маҳсулотнинг асосий сотувчиси “Кварц” АЖ Марказий Осиёда ойна маҳсулотларнинг ишлаб чиқариш бўйича энг йирик корхона ҳисобланади.

Батафсил

ЎзРТХБ навбатдаги матбуот анжуманини ўтказди

2015 йилнинг 13 августида Миллий матбуот марказида Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси томонидан «Ахборот-коммуникация технологиялари – биржа савдолари ривожланишининг муҳим омили» мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. Учрашувнинг ўтказилишидан кўзланган мақсад замонавий ахборот-коммуникация технологияларини ЎзРТХБнинг биржа, ярмарка ва аукцион савдоларида жорий этилиши ҳолатлари ва истиқболлари билан оммавий ахборот воситаларини таништиришдан иборат эди.

Батафсил

Биржанинг техник олтингугурт бозорида янги сотувчи

ЎзРТХБдаги техник олтингугурт бозорида янги иштирокчи «LUKOIL Overseas Supply and Trading Ltd» фаоллашди. Ушбу корхона июль ойининг ўзида 201 млн сўмга 3,7 минг тонна олтингугуртни биржа орқали сотди. Унинг олтингугурт сотувчилар кесимидаги тулизмасидаги улуши 14 фоиздан ошди.

Батафсил