28 декабрь куни Янги йил байрами арафасида ЎзРТХБ АЖ да 2015 йилнинг давлат ва корпоратив харидларда товар етказиб берувчилари, ҳамда биржанинг энг яхши брокерлик идораларини турли номинациялар бўйича тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Жумладан, 10та брокерлик идораларининг биржа фаолиятини ривожлантиришдаги фаол иштироки алоҳида қайд этилди. Фарғона вилоятидаги– БК №8561, Наманган вилоятидаги– БК №9103, Андижон вилоятидаги– БК №10062, шунингдек, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятларидаги – БК №709, №455 брокерлик идоралари «Биржа савдолари соҳасидаги хизматлари учун» мукофотлари билан тақдирландилар. Уларнинг фаол иштироклари боис биржа савдолари янги турдаги товарлар билан бойитилди.
2015 йил якунларига кўра ярмарка савдолари тизимида энг юқори баҳода битимлар тузишга эришганликлари учун Қашқадарё вилоятидаги – БК №4045, №4111, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги – БК №427, №475, №2 брокерлик идоралари «Онлайн савдоларини ривожлантиришда эришган ютуқлари учун» мукофотландилар.
Тантананинг асосини тадбиркорларга «2015 йилнинг энг яхши товар етказиб берувчиси» номинацияси бўйича мукофотларни топшириш маросими ташкил этди. Ушбу йўналишда беш нафар таъминотчилар, яъни «Ёкубжон Суннат ўғли» МЧЖ, «Эталон Сангзор» ҚК, «Technogen», «Stand trade» ва «Power Max Group» МЧЖлари мукофотга лойиқ деб топилдилар. Йил давомида ушбу корхоналар давлат ва корпоратив харидлар бўйича аукцион савдоларида фаол иштирок этиб, тузилган битимлар юзасидан ўз мажбуриятларини сифатли ва вақтида бажарганликлари алоҳида таъкидланди.
Курилди: 14527