«ЎзРТХБ» АЖ да тендер комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди | Новости

11 Янв 2016
2016 йилнинг 8 январь куни 2015 «ЎзРТХБ» АЖ биносида «Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржаси» АЖ бино фасадини таъмирлаш, ишчи майдони ҳамда марказий аппарат ҳудуди ва атрофини модернизация қилиш, қайта лойиҳалаш асосида бинода қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш борасида тендер савдоларини ташкил этиш масаласига бағишланган  тендер комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди.
 
Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 5 августдаги «Тошкент шаҳри магистрал кўчаларини модернизация ва реконструкция қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори асосида амалга оширилмоқда.
 
Таъкидлаш лозимки тендер комиссияси таркибига “ЎзРТХБ”АЖ, ТИАВ Тошкент шаҳар бошқармаси, Давлат рақобат қўмитаси ва Давлат Архитектура қурилиш қумитаси Тошкент шаҳар бўлимлари, Тошкент шаҳар ҳокимияти, “Трастбанк” ХАБ, “Тошэкспертиза” МЧЖ вакиллари кирган, ҳамда тендерни ташкил этиш бўйича масъул ташкилот «Idustrial Techno Сonsult» МЧЖ ҳисобланади.
 
Йиғилиш сўнггида тендер хужжатлари тасдиқланди ва 2016 йил 9 январда тендер ҳақида эълон бериш бўйича қарор қабул қилинди. Юқорида кўрсатилган талаблар асосида тендер савдоларига таклиф этамиз.
 
Тендерда иштирок этиш ҳақидаги хабар “ЎзРТХБ” АЖ нинг махсус ахборот порталининг “эълонлар” бўлимида (http://uzex.uz/ru/announces) ва “Народное слово” ҳамда  «Бизнес-Dayli Медиа» газеталарида ёритилган.
 

Курилди: 9060