Шартнома интизоми ошиб бормоқда
“ЎзРТХБ” АЖ биржа савдоларида 2014 йилининг 7 ой давомида 148 мингта битимлар тузилган, бу 2013 йилги кўрсаткичига нисбатан 4 мингтага кўпдир. Тузилган битимларнинг умумий миқдоридан бекор қилинган битимларнинг улуши 3%ни ташкил этган бўлса, ўтган йили ушбу кўрсаткич 4%га тенг эди
Batafsil“ЎзРТХБ” АЖ Интернет аукциони тобора фаоллашмоқда
Жорий йилнинг бошидан бери, яъни 2014 йилнинг 31 июль ҳолатига кўра кўргазма ярмарка савдолари (КЯС) электрон савдо тизимида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 500 млрд сўмга етди ва бу ўтган йилнинг ушбу кўрсаткичига нисбатан 47%га кўпдир.
Биржа савдо иштирокчилари фаолликни пасайтирдилар
Ўтган ҳафтада “ЎзРТХБ” АЖнинг деярли барча савдо платформаларида ижобий динамика кузатилган, бироқ биржа савдоларининг ҳажми нисбатан камайган. Ушбу пасайиш биржада тузилган битимларнинг умумий ҳажмида ҳам ўз аксини топди ва агар олдинги ҳафтада у 188 млрд сўмни ташкил этган бўлса, ўтган ҳафтада ушбу кўрсаткич 174 млрд сўмга тенг бўлди
“ЎзРТХБ” АЖнинг Низомига ўзгартиришлар киритилди
Ҳозирги пайтда “ЎзРТХБ” АЖда локал ҳужжатларни Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунининг янги таҳририга мувофиқлаштириш ишлари олиб борилмоқда
Давлат харидлари умумий ўсиш динамикасини қўллаб-қувватлади
Ўтган ҳафта “ЎзРТХБ” АЖнинг барча савдо платформаларида савдоларнинг фаоллиги кузатилди. Савдо ҳажмлариниг энг юқори ўсиши давлат харидларига тўғри келган. 7-13 июлларида битимларнинг умумий ҳажми 5,3 млрд сўмга ошиб, 188 млрд сўмни ташкил этди.
“ЎзРТХБ” ОАЖда ярим йиллик якунлари кўриб чиқилди
19 июль куни “ЎзРТХБ” ОАЖнинг марказий идорасида биржа фаолиятининг 2014 йил биринчи ярим йиллик натижаларига бағишланган “ЎзРТХБ” ОАЖ бошқарувининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди
Биржа савдолари ҳафтани ижобий якунлади
7-13 июлгача бўлган давр ичида биржа савдоларининг фаоллиги ошганлиги сабабли, ЎзРТХБ савдоларининг умумий ҳажми 12% кўтарилиб, 182,6 млрд сўмни ташкил этди. Ушбу кўрсаткичга биржанинг айрим савдо платформаларида сотув ҳажмининг камайганлигига қарамасдан эришилган
Корпоратив харидлар бўйича товарлар рўйхатининг тафсилотларига аниқлик киритилди
Хукумат комиссияси томонидан тасдиқланган корпоратив харидлар бўйича ўтказиладиган электрон савдолари орқали харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) Рўйхатига товар гуруҳлари ва ҳар бир товарнинг алоҳида аниқлаштирилган ҳолда киритилган рўйхати ишлаб чиқилди ва тасдиқланди
Биржа савдоларида янги маҳсулот - оқ цемент
1 июлдан бошлаб сўнги пайтларда дунёда танилиб бораётган оқ цемент биржа савдоларига қўйила бошлади. Ушбу маҳсулотнинг сотувчиси, яъни “Олмалиқ КМК” ОАЖ Жиззах вилоятининг Зафаробод туманида жойлашган заводни ишга тушириб, портландцемент ва оқ цемент ишлаб чиқаришни йўлга қўйган