1 июлдан бошлаб сўнги пайтларда дунёда танилиб бораётган оқ цемент биржа савдоларига қўйила бошлади. Ушбу маҳсулотнинг сотувчиси, яъни “Олмалиқ КМК” ОАЖ Жиззах вилоятининг Зафаробод туманида жойлашган заводни ишга тушириб, портландцемент ва оқ цемент ишлаб чиқаришни йўлга қўйган.
Ҳозирги пайтда ушбу маҳсулотни ички биржа савдолари учун иккита контракти очилган – вагон нормаси (70 тонна) ва ортиб олиб кетиш (1 тонна). Кунлик савдоларга қўйилиш ҳажми контракт бўйича 100 тоннани ташкил этади, вагон нормаси бўйича – 70 тонна. Биржа ушбу контрактлар очилган пайтдан бошлаб оқ цементни сотув ҳажми 80 тоннага етди. Ушбу даврда Жиззах ва Андижон вилоятларида жойлашган компаниялар ушбу маҳсулотнинг асосий харидорлари бўлдилар.
Маълумот учун: Оқ цемент ноёб хусусиятга эга бўлиб, ундан қурилишнинг барча соҳаларида фойдаланиш мумкин. Биноларнинг ташқи кўринишига ва бошқа қурилиш элементларида оқ цементидан фойдаланилиши эстетик талабларнинг самарадорлигини янада оширади.
Курилди: 15156