“ЎзРТХБ” ОАЖда ярим йиллик якунлари кўриб чиқилди | Новости

21 Июл 2014

19 июль куни “ЎзРТХБ” ОАЖнинг марказий идорасида биржа фаолиятининг 2014 йил биринчи ярим йиллик натижаларига бағишланган “ЎзРТХБ” ОАЖ бошқарувининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Ушбу мажлисда марказий аппаратнинг таркибий тузилмалари ва худудий филиалларнинг бошлиқлари иштирок этдилар.

Амалга оширилган ишлар натижаларини муҳокамаси давомида жорий йилнинг биринчи яримида биржа фаолиятининг барча йўналишлари бўйича ўсиш кўрсаткичларига эришилганлиги таъкидлаб ўтилди. Барча савдо платформаларида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 4,2 трлн сўмга тенг бўлиб, бу ўтган йил кўрсаткичига нисбатан 25,4%га кўпдир. Улардан 81,2%, ёки 3,4 трлн сўм биржа савдоларига тўғри келди ва ушбу платформада қайд этилган савдолар ҳажми 17,4%га ўсди. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан сотилган товарлар ҳажми 735,2 млрд сўмни ташкил қилди ва бу 2013 йилнинг биринчи ярим йиллигига нисбатан 98,1%га кўпдир.

Битимларнинг энг юқори ўсиши – 60,5% атрофида – кўргазма ярмарка савдоларида эришилган ва унинг ҳажми 434,4 млрд сўмга тенг бўлди. Валюта савдо майдончаси ва кўргазма ярмарка савдолари орқали экспорт қилинган товарларнинг умумий ҳажми 21%га кўтарилиб, 196,8 млрд сўмни ташкил этди.

Давлат харидлари тизимида қарийб 117 мингдан зиёд битимлар тузилиб, уларнинг ҳажми 10,7% ўсган ҳолда 195,8 млрд сўмни ташкил этди. Бюджет маблағларининг тежалиши 46,9 млрд сўмга тенг бўлиб, бу электрон харидларнинг бошланғич нархидан 19,3%ни ташкил этди. Кичик бизнес субъектларининг давлат харидлари бўйича етказиб берилган товарлардаги улуши 96,5%, ва савдоларнинг умумий ҳажмидан эса 97% ташкил этди.

Корпоратив харидлар бўйича электрон савдоларнинг ҳажми 162,9 млрд сўмни ташкил этди, пул маблағларини тежалиши эса 33,5 млрд сўмга тенг бўлди ва бу корпоратив харидларнинг бошланғич нархидан 17,1%ни ташкил этади.

Умуман олганда, таъкидлаб ўтилган кўрсаткичлар шунингдек биржанинг молиявий фаолиятида ҳам ижобий натижаларга эришиш имконини яратиб берди.

Мажлисда ахборот коммуникация технологияларини (АКТ) жорий этиш масалалари алоҳида кўриб чиқилди. Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида биржанинг махсус ахборот порталининг дизайни ва тузилмаси сезиларли даражада такомиллаштирилди ва бир қатор янги интерактив хизматлар жорий этилди.

Йиғилиш якунида 2014 йилнинг учинчи чораги учун амалга оширилаётган битимларнинг юқори ўсиш кўрсаткичлари ва биржада сотилаётган товарлар номенклатурасини кенгайтиришни таъминлаш бўйича, замонавий АКТни тадбиқ этиш орқали иш жараёнларини автоматизациялаш, акциядорлик жамиятининг қўшимча даромадини ошириш ва унинг бошқарув тизимини самарадорлигини ошириш бўйича вазифалар белгилаб олинди.

Кўрилди: 13636