Корпоратив харидлар бўйича товарлар рўйхатининг тафсилотларига аниқлик киритилди | Новости

10 Июл 2014

Устав фондида давлат улуши устун бўлган табиий монополия субъектлари, корхоналар ва ташкилотлар электрон харидлари бўйича Ҳукумат комиссиясининг топшириғини (03.04.2014й. йиғилиш) амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси “ЎзРТХБ” ОАЖ билан ҳамкорлигида Хукумат комиссияси томонидан тасдиқланган корпоратив харидлар бўйича ўтказиладиган электрон савдолари орқали харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) Рўйхатига товар гуруҳлари ва ҳар бир товарнинг алоҳида аниқлаштирилган ҳолда киритилган рўйхати ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.

Ушбу рўйхат корпоратив харидлар электрон тизимига киритилган бўлиб, у ўз ичига уч мингдан зиёд товар номларини (турлари) қамраб олади. Эндиликда электрон харидларининг буюртмачилари корпоратив харидлар электрон савдоларини ўтказиш учун эълонларини қўйишда савдо тизимига киритилган рўйхатдан товар (иш, хизмат) ни танлаш имкониятига эгадирлар.

Товарлар (ишлар, хизматлар)нинг янги рўйхатини буюртмачининг шахсий кабинетида, ҳамда биржа ахборот порталининг интерактив хизматлар бўлимида қуйидаги ҳавола орқали олиш мумкин.

Курилди: 16095