Биржа савдолари ҳафтани ижобий якунлади | Новости

21 Июл 2014

7-13 июлгача бўлган давр ичида биржа савдоларининг фаоллиги ошганлиги сабабли, ЎзРТХБ савдоларининг умумий ҳажми 12% кўтарилиб, 182,6 млрд сўмни ташкил этди. Ушбу кўрсаткичга биржанинг айрим савдо платформаларида сотув ҳажмининг камайганлигига қарамасдан эришилган.

Биржа савдолари
Ўтган ҳафтада биржа товарларининг сотув ҳажмлари 21%га ошган ва 151,0 млрд сўмга тенг бўлган. Савдоларда деярли барча савдо иштирокчилари фаоллик кўрсатдилар. Тузилган битимлар ҳажмининг энг юқори ўсиш кўрсаткичлари озиқ-овқат маҳсулотлари ва чорва учун емлар бўйича кузатилди. Озиқ-овқат маҳсулотларининг савдоларга қўйилиши ва сотилишининг ўсганлиги сабабли, уларнинг бозордаги умумий улуши 14%дан 18%гача ошган. Суюлтирилган газ ва полиэтиленнинг умумий улуши ҳам 22%дан 25%гача кўтарилди. Биржа савдоларида амалга оширилган экспорт битимларининг ҳажми эса аксинча камайиб, 1,2 млн АҚШ долларни ташкил этди. Бироқ, шу билан бирга экспорт қилинган товарларнинг тузилмаси сезиларли даражада кенгайди. Саноат мойларининг улуши 35%дан 59%гача, суюлтирилган газнинг улуши 11%дан 30%гача кўтарилган. Минерал ўғитлар, цемент ва алюминийнинг улушлари ўртача 2-4% атрофида қайд этилмоқда.

Кўргазма ярмарка савдолари
Ҳафта якунларига кўра кўргазма ярмарка савдоларида тузилган битимларнинг ҳажми 209,0 млрд сўмдан 15,1 млрд сўмгача камайган, бунга битимларнинг сонининг 4%га камайши сабаб бўлди. Кичик бизнес субъектлари томонидан амалга оширилган маҳсулотларнинг ҳажми 13,1 млрд сўмга тенг.
Пойтахт филиали энг яхши натижаларни намоён этишни давом этмоқда. Иккинчи ва учинчи ўринларда Самарқанд ва Қашқадарё филалларининг савдо иштирокчилари туришибди. Ўтган ҳафтада машинасозлик маҳсулотларининг сотув ҳажмлари 6,4 млрд сўмдан 5,0 млрд сўмгача қисқаришига қарамасдан, улар талаби юқори бўлган товарлар рўйхатида етакчилик  қилдилар. Кейинги ўринларда турган енгил саноат маҳсулотларининг ҳажми 3,6 млрд сўм, полимерлар ва пластмасса гуруҳи – 1,2 млрд сўмни ташкил этмоқда. Ҳафтанинг энг йирик битими Самарқанд филиалида тузилган ва унинг ҳажми 3,5 млрд сўмга тенг бўлди.

Давлат харидлари
Давлат харидлари аукцион савдоларининг ҳажмлари 8,9 млрд сўмни ташкил этди ва бу ўтган ҳафта кўрсаткичларига нисбатан 4,2%га камдир. Ушбу ҳолат савдо иштирокчилари – бюджет маблағларини олувчи корхоналарнинг сонининг 2775дан 2433гача камайиши билан изоҳланади. Бюджет маблағларини тежалиши 2,0 млрд сўмни ташкил этди. Кичик бизнес субъектлари томонидан тузилган битимларнинг умумий ҳажмидаги улуши 99%га тенг бўлди.
Фарғона водийсининг етказиб берувчилари яна бир бор тузилган битимларнинг ҳажми ва бюджет маблағларини тежалиши бўйича етакчилик қилдилар. Битимларнинг ҳажми бўйича учинчи ўринни Самарқанд вилояти, маблағларни тежалиши бўйича эса Қашқадарё вилоятининг етказиб берувчилари эгалладилар.
Ҳафтанинг энг йирик битими сервер ва дастурий таъминотларни етказиб беришга тегишли бўлиб, унинг ҳажми 217,8 млн сўмга тенг бўлган. Бюджет маблағларининг энг кўп тежалиши 40,5 млн сўмга тенг бўлиб, Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида эришилган. Энг фаол савдолар гулларни етказиб беришга бўйича тузилган ва ўтказилган савдолар давомида 32-таклиф келиб тушди.

Корпоративн харидлар
Корпоратив харидлар тизимида пасайиш тенденцияси сақланмоқда. Ўтган ҳафтада харидларнинг ҳажми 4%га камайган ва 7,7 млрд сўмни ташкил этган. Пул маблағларини тежалиши эса 1,2 млрд сўмни ташкил этган, бу харидларнинг бошланғич баҳосидан 13,9% ни ташкил этади.
Тузилган битимларнинг сони 382 тенг бўлган ва улар бўйича ўртача 5 таклиф келиб тушган, таклифларнинг энг кўп сони эса 23-гача етган.
Ҳафтанинг энг йирик битими Қашқадарё вилоятида тузилган ва унинг ҳажми 223,1 млн сўмга тенг.
Худудий тузилмада энг кўп улуш билан (58%) Тошкент ва Тошкент вилояти етакчилик қилмоқда. Ўтган ҳафтада амалга оширилган битимлар ҳажмининг энг кўп ўсиши Фарғона вилоятига тўғри келмоқда ва натижада уларнинг улушлари 2%дан 8%гача кўтарилган. Қашқадарё вилояти 13% улуш билан учинчи ўринни эгаллади. Қолган худудларнинг улушлари 1-4% оралиғида.

Курилди: 13644