ЎзРТХБ савдо тизимлари такомиллаштирилмоқда
Сўнги йиллар давомида “ЎзРТХБ” АЖ электрон савдо тизимларини жорий этиш ва такомиллаштириш юзасидан изчил ишларни олиб бормоқда. Хусусан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йилнинг 26 мартидаги 69-сонли қарорлари мувофиқ жорий йилнинг 1 июнидан электрон каталог – янги савдо тизими жорий этилган эди. Ушбу савдо платформаси ишлашига қисқа вақт ўтганлигига қарамасдан, унда тузилган битимларнинг умумий ҳажми 4 млрд сўмдан ошди.
БатафсилЎзРТХБда электрон харидларга бағишланган матбуот-анжумани ўтказилди
2015 йилнинг 18 июнь куни Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси билан ҳамкорликда “Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси томонидан электрон харидларни ташкил этилиши ва ўтказилишида очиқ-ошкораликни таъминланиши, уларда кичик бизнес субъектларининг иштирокининг аҳамияти ва жорий этилган янги савдо платформасининг истиқболлари” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.
ЎзРТХБ ҳудудий саноат ярмаркаси ва кооперацион биржасида иштирок этди
5-6 июнда Ўзбекистон республика товар-хомашё биржасининг пойтахт филиали Тошкент ҳудудий саноат ярмаркаси ва кооперацион биржасида иштирок этди. Мазкур тадбир давомида филиал ходимлари томонидан ахборот ишлари олиб борилди, ярмарка тизимида битимлар тузилди, ҳамда викторина ташкил этилиб, унинг ғолиблари қимматбаҳо совринларга эга бўлдилар.
"ЎзРТХБ" АЖда янги савдо платформаси ишга туширилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги «Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида» Фармонини бажариш мақсадида «ЎзРТХБ» АЖ 2015 йил 1 июнь кунидан бошлаб «давлат харидлари бўйича электрон каталог» – янги электрон савдо тизимини ишга туширди.
Ташаббус ва маҳоратга ишонч
Тошкентда «Ташаббус-2015» танлови бўлиб ўтди ва унда Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси фаол қатнашди
Туркманистон делегацияси ЎзРТХБга ташриф буюрди
Жорий йилнинг 28 майида “ЎзРТХБ” АЖга нефтгаз ва минерал ресурслар саноати вазирининг ўринбосари Миратгелди Мередов бошчилигида Туркманистон делегацияси ташриф буюрди.
Минерал ўғитларни сотув ҳажмлари 38%га ошди
Жорий йилнинг бошидан биржа электрон савдолари орқали 112 минг тонна минерал ўғитлар сотилган, бу ўтган йилги кўрсаткичга нисбатан 38%га кўпдир
“ЎзРТХБ” ОАЖ акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши ўтказилди
2015 йил 15 май куни “ЎзРТХБ” АЖ марказий офисида акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказилди.
2015 йил 11 майдан бошлаб ЎзРТХБда Биржа савдо қоидаларининг янги тахрири кучга кирди
Ўзбекистон Республикасининг “Биржалар ва биржа фаолияти” тўғрисидаги қонунининг янги тахририга мувофиқ ЎзРТХБ биржа савдо қоидаларининг янги тахрири ишлаб чиқилди ва тасдиқланди ва 2015 йил 11 майдан бошлаб кучга кирди