Ўзбекистон ва Туркия ишбилармонлар уюшмасининг делегацияси биржага ташриф буюрди
Пайшанба, 5 февраль куни Эржан Булут бошчилигида «UTID» Ўзбекистон ва Туркия ишбилармонлар уюшмасининг делегацияси “ЎзРТХБ” АЖ га ташриф буюрди. Ушбу ташрифдан кўзланган мақсад «UTID» фаолияти доирасида ўзаро шерикчилик муносабатлари ва ҳамкорликдаги ишларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиш бўлди.
Батафсил“ЎзРТХБ” АЖ 2014 йил якунларини кўриб чиқди
2015 йилнинг 1 ноябрь куни биржанинг таркибий тузилмалари ва ҳудудий филиалларини бошлиқлари ва мутахассислари иштирокида “ЎзРТХБ” АЖ Бошқарувнинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди ва унда биржа фаолиятининг 2014 йил якунлари, ҳамда 2015 йилнинг устувор йўналишлари кўриб чиқилди.
ЎзРТХБ ҳафталик савдо ҳажмлари 49,2% га ошди
Ўтган ҳафтада ЎзРТХБ товар бозорлари тузилган битимларнинг ҳажми бўйича ижобий тенденцияни сақлаб қолди. Хусусан жорий йилнинг 12-18 январь кунлари давомида биржанинг савдо платформалари орқали 181,8 млрд сўмга товарлар сотилиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 49,2% га кўп демакдир. Энг юқори ўсиш биржа савдоларига тўғри келди – 52,3%
ЎзРТХБ нинг экспорт сотувлари йилнинг охирига келиб кескин ўсмоқда
Ўтган ҳафтада, яъни жорий йилнинг 22-28 декабрь кунлари давомида биржада тузилган битимларнинг умумий ҳажми максимал 225,5 млрд сўмдан 163,3 млрд сўмгача пасайди. Бироқ биржа ва кўргазма-ярмарка товарларининг экспорти бўйича ва корпоратив харидлар тизимида ижобий динамика қайд этилди.
Биржанинг электрон ярмарка майдончасидаги сотувлар бир триллион сўмдан ортди
2014 йилнинг 26 декабрь ҳолатига кўра “ЎзРТХБ” АЖнинг кўргазма-ярмарка платформасида ўтказилган битимлар ҳажми 1 триллион сўмдан ортиб, ушбу электрон майдонда тарихий рекорд ўрнатилди.
ЎзРТХБ да навбатдаги рекорд кўрсаткич қайд этилди
Ўтган ҳафта якунига кўра биржанинг барча савдо платформаларида сотувларнинг ўсиши кузатилиб, бу савдолар ҳажми бўйича ҳафталик рекорд кўрсаткичини янгиланиши имконини берди. Хусусан 15-21 декабрь кунлари давомида ЎзРТХБда тузилган битимларнинг умумий ҳажми 34% га, яъни 225,5 млрд сўмгача ошиб ва бу жорий йил учун максимал даража ҳисобланади.
ЎзРТХБ нинг биржа бозорида ўсиш ҳолати қайта тикланди
Ўзбекистон республика товар хомашё биржасида 8-14 декабрь кунлари 167,5 млрд сўм қийматидаги битимлар тузилиб, бу аввалги ҳафтадаги мос кўрсаткичдан 2 фоизга ортиқ. Биржа бозори ва кўргазма-ярмарка тизимида савдоларнинг ижобий динамикаси кузатилди. Қолган савдо платформаларида еса сезиларсиз пасайиш кузатилди.
ЎзРТХБ нинг савдо ҳажмлари коррекцияга учради
Аввалги икки ҳафта давомида рекорд кўрсаткичлар қайд этилганидан сўнг, биржада тузилган битимлар ҳажми сезиларли равишда қисқарди. Шу тариқа, 1-7 декабрь кунлари биржа орқали сотилган маҳсулотлар ҳажми 164,2 млрд сўмгача қисқарди. Бу орада, валюта савдо майдончасида савдоларнинг ижобий динамикаси кузатилди.
ЎзРТХБ узликсиз икки ҳафта давомида ҳафталик максимумга эришмоқда
Сўнги икки ҳафта давомида ЎзРТХБда тузилган битимларнинг ҳажми бўйича ҳафталик рекорд кўрсаткичлари янгиланди. Хусусан, 24 ноябрдан 30 ноябргача бўлган давр мобайнида тузилган битимларнинг ҳажми 215,5 млрд сўмдан 216,9 млрд сўмгача ошган. Шу билан бирга, биржа савдоларидан ташқари барча савдо платформаларда ижобий динамика қайд этилмоқда.