ЎзРТХБ нинг савдо ҳажмлари коррекцияга учради | Новости

12 Дек 2014

Аввалги икки ҳафта давомида рекорд кўрсаткичлар қайд этилганидан сўнг, биржада тузилган битимлар ҳажми сезиларли равишда қисқарди. Шу тариқа, 1-7 декабрь кунлари биржа орқали сотилган маҳсулотлар ҳажми 164,2 млрд сўмгача қисқарди. Бу орада, валюта савдо майдончасида савдоларнинг ижобий динамикаси кузатилди.

Биржа савдолари
Ўтган ҳафтада амалга оширилган биржа битимларининг умумий қиймати 8,2 фоизга пасайиб, 130,9 млрд сўмни ташкил қилди. Сотилган маҳсулотлар тизимида сезиларли ўзгаришлар юз берди. Рангли металлар улуши минимал кўрсаткичлардан 18 фоизгача ошди. Суюлтирилган газ ва полиэтилен савдо ҳажмларининг ортиши туфайли, уларнинг бозордаги умумий улуши 20 фоиздан 28 фоизгача ўсди. Қолган позицияларнинг савдоси аксинча пасайди.
Ички бозордан фарқли тарзда, валюта савдо майдончасида ўсиш кузатилди. Ўтган ҳафта мобайнида експорт битимлари ҳажми 806,7 минг АҚШ долларидан 1,5 млн АҚШ долларигача кўтарилди.

Кўргазма-ярмарка савдолари
Рекорд даража қайд этилгач, кўргазма-ярмарка савдолари ҳажми ўтган ҳафтада 16,5 млрд сўмгача қисқарди. Бунда тузилган битимлар сони 772 тани, иштирокчи мижозлар сони эса 193 тани ташкил қилди. Республика ичидаги битимлар қиймати 12,9 млрд сўмгача ошди, экспорт ҳажми эса 3,5 млрд сўмга етди.
Металлургия маҳсулотлари 5,9 млрд сўмга тенг қиймат билан яна бир бор биринчи ўринни эгаллади, машинасозлик маҳсулотлари эса кейинги поғонага тушди. Ҳафтанинг энг йирик битими Тошкент филиалида амалга оширилди.

Давлат харидлари
Ўтган ҳафтада фаол бюджет олувчилар сонининг 3287 тадан 2683 та ташкилотгача қисқариши натижасида, давлат харидлари бўйича аукцион савдолар ҳажми 10,1 млрд сўмгача қисқарди. Бунда 2,5 млрд. сўм бюджет маблағларининг иқтисод қилинишига эришилди. Кичик бизнеснинг амалга оширилган битимлар умумий ҳажмидаги улуши 98 фоиздан 99 фоизгача кўтарилди.
Ҳафтанинг энг йирик битими 211,5 млн сўм қийматида газ ҳисоблагичларини етказиб бериш бўйича Урганч шаҳрида тузилди. Сурхондарё вилоятида энг фаол савдолар ўтказилди. Компьютерларни таъмирлаш бўйича 33 та таклиф келиб тушган.

Корпоратив харидлар
Корпоратив харидлар тизимида 6,7 млрд сўмга тенг 332 та битим тузилиб, бу ўтган ҳафтадаги мос кўрсаткичдан 2 фоизга кам дегани. Буюртмачиларнинг молиявий маблағларини иқтисоди 991,1 млн сўм ёки харидлар умумий ҳажмининг 12,8 фоизига етди. Кичик бизнес субъектларининг амалга оширилган битимлар умумий ҳажмидаги улуши 96 фоиз даражасида сақланиб қолди.
Бошланғич баҳони пасайтириш бўйича ўтказилган аукцион савдолар давомида ҳар бир талабнома бўйича ўртача 5 та ва ундан кўп таклифлар келиб тушган ва уларнинг энг кўп сони эса 29 гача етган. Ҳафтанинг энг йирик битими 202,8 млн сўм қийматида Хоразм вилоятида тузилди. Тузилган битимлар орасида маҳсулотлар улуши 79 фоизни, хизматлар ва ишлар – 21 фоизни ташкил қилмоқда.

"ЎзРТХБ" АЖ матбуот хизмати

Кўрилди: 15433