ЎзРТХБ узликсиз икки ҳафта давомида ҳафталик максимумга эришмоқда | Новости

03 Дек 2014

Сўнги икки ҳафта давомида ЎзРТХБда тузилган битимларнинг ҳажми бўйича ҳафталик рекорд кўрсаткичлари янгиланди. Хусусан, 24 ноябрдан 30 ноябргача бўлган давр мобайнида тузилган битимларнинг ҳажми 215,5 млрд сўмдан 216,9 млрд сўмгача ошган. Шу билан бирга, биржа савдоларидан ташқари барча савдо платформаларда ижобий динамика қайд этилмоқда.

Биржа савдолари
Ўтган ҳафтада биржа товарларининг сотув ҳажми 165,3 млрд сўмдан 142,6 млрд сўмгача камайган. Бунинг асосоий сабаби рангли металлар, кимё маҳсулотлари ва полиэтилен товар сегментларида сотув ҳажмларини камайиши бўлди. Бир вақтнинг ўзида, уларнинг умумий улуши 37 фоиздан 22 фоизгача камайган. Бироқ, нефть маҳсулотларининг сотув ҳажми 28 фоизга, чорвачилик учун ем маҳсулотларининг ҳажми эса 21 фоизга ошган ва бу уларнинг бозордаги умумий улушини 16 фоиздан 22 фоизгача ошишига сабаб бўлган. Биржа бозорида етакчи ўринни, қурилиш моллари ва озиқ-овқат маҳсулотлари (49 фоиз) эгаллашган.
Шунга ўхшаш вазият валюта савдо майдончасида ҳам кузатилмоқда. Экспорт битимларининг умумий ҳажми 1,2 млн АҚШ долларидан 806,7 минг АҚШ долларигача камайди. Экспорт бозорининг энг йирик қисмини Шўртон ГКК томонидан ишлаб чиқарилган турли маркадаги полиэтилен маҳсулотлари эгаллашган. Шу билан бирга “Мақсам-Чирчиқ” АЖ томонидан 256 тонна карбамид экспорт қилинган.

Кўргазма-ярмарка савдолари
Кўргазма-ярмарка савдоларида ўсиш динамикаси сақланиб турибди. Битимларнинг сони 868дан 1263гача ошгани тузилган битимлар ҳажмига ижобий таъсир ўтказди. Хусусан, кўргазма-ярмарка савдоларининг умумий ҳажми 57,7 фоизга ошиб, ҳафталик максимумга етди – 54,4 млрд сўм. Савдо иштирокчиларининг сони 223дан 119гача камайишига қарамасдан ушбу ижобий натижага эришилмоқда. Шу билан бирга, сотувчиларнинг 70 фоизидан ортиғи кичик бизнес субъектлари ташкил этиб, улар томонидан 9,4 млрд сўмга тенг товарлар сотилган.
Битимларнинг сони бўйича биринчи ва иккинчи ўринларни мос равишда Бухоро ва Тошкент филиаллари эгаллашган. Фарғона филиали эса учинчи ўринга кўтарилди. Тошкент филиали яна бир бор амалга оширилган битимлар бўйича сезиларли даражада ўз ҳиссасини қўшган. Ушбу кўрсаткич бўйича иккинчи ўринни Бухоро филиали ва учинчи ўринни Фарғона филиали эгаллашган.

Давлат харидлари
Давлат харидлари электрон аукцион савдолари бўйича тузилган битимларнинг ҳажми 45,5 фоизга ошиб, 13,1 млрд сўмни ташкил этган. Ушбу ўсишга савдоларда  иштирокчи ташкилотларнинг сонини 4368 гача ўсиши ва улар томонидан аввалги ҳафтага нисбатан 1164 тага кўп битим тузилганлиги сабаб бўлган. Бюджет маблағларининг тежалиши 3,6 млрд сўмга етди. Кичик бизнес субъектларининг амалга оширилган битимлардаги улуши 98 фоизни ташкил этди.
Тузилган битимларнинг энг кўп сони Фарғона вилояти етказиб берувчилари томонидан эришилган. Андижон вилоятининг етказиб берувчилари учинчи ўриндан иккинчи ўринга кўтарилган, Сурхондарё вилояти етказиб берувчилари эса етакчилар учталигини ёпишди. Амалга оширилган битимларнинг ҳажми бўйича биринчи ўринни, одатдагидай, пойтахт етказиб берувчилари эгаллашган. Кейинги ўринларни Фарғона ва Сурхондарё вилоятларининг етказиб берувчилари эгаллаб туришибди.
Ҳафтанинг энг йирик битими ҳажми 118,3 млн сўмга тенг бўлиб, Қарши шаҳрида тузилди. Ушбу битим полизол – изоляция материалларини етказиб беришга тегишлидир. Энг катта маблағ тежалиши 65,4 млн сўмга тенг бўлиб, Фарғона вилояти Учкўприк туманида мебель етказиб беришга тегишли битимда қайд этилди.
Самарқанд вилояти Нарпай туманига мебель етказиб бериш бўйича ўтказилган электрон савдолар жараёнида 34 та таклиф келиб тушган ва бу бўлиб ўтган савдолардаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.

Корпоратив харидлар
Корпоратив харидлар тизимида қиймати 6,9 млрд сўмга тенг 357 та битим тузилган бўлиб, бу аввалги ҳафта кўрсаткичидан 3 фоизга кўп демакдир. Ўтган ҳафта давомида аввалги ҳафтага нисбатан  27,5 фоизга кўп битим амалга оширилган. Буюртмачиларнинг пул маблағларини тежалиши 1,2 млрд сўмга етган, бу харидларнинг умумий ҳажмидан 14,5 фоизни ташкил этади. Ушбу савдоларда кичик бизнес субъектларининг улуши 96 фоизни ташкил этди.
Электрон аукцион савдолар давомида ҳар бир буюртмага ўртача 5та ва ундан ортиқ таклиф келиб тушган. Таклифларнинг энг кўп сони 30га етди. Амалга оширилган битимларда товарларнинг улуши 86 фоиз,  ҳизматларнинг улуши 14 фоизга тенг бўлди.
Ҳудудий кесилмада Тошкент ва Тошкент вилоятининг улуши 52 фоизгача камайди. Кейинги ўринларда Бухоро ва Андижон вилоятлари жойлашишган ва уларнинг улушлари мос равишда 10,6 фоиз ва 10,4 фоизга тенг бўлди.

"ЎзРТХБ" АЖ матбуот хизмати

Курилди: 19473