ЎзРТХБ да навбатдаги рекорд кўрсаткич қайд этилди | Новости

25 Дек 2014

Ўтган ҳафта якунига кўра биржанинг барча савдо платформаларида сотувларнинг ўсиши кузатилиб, бу савдолар ҳажми бўйича ҳафталик рекорд кўрсаткичини янгиланиши имконини берди. Хусусан 15-21 декабрь кунлари давомида ЎзРТХБда тузилган битимларнинг умумий ҳажми 34% га, яъни 225,5 млрд сўмгача ошиб ва бу жорий йил учун максимал даража ҳисобланади.

Биржа савдолари
Биржа бозорида ўсиш динамикаси сақланмоқда. Ўтган ҳафтада сотувлар ҳажми 22% га ёки 162,7 млрд сўмгача кўтарилди. Бунда энг юқори фаолликни чорва учун ем сотувчилари намоён этдилар. Ушбу товарларни сотилиши икки маротабага, уларнинг улушлари эса 6% дан 12% гача ошди. Қурилиш моллари, озиқ-овқат маҳсулотлари, нефть маҳсулотлари ва кимё маҳсулотларни сотилишини ўсиши эса ўртача 30% ни ташкил этди. Бироқ ушбу ҳолат унинг таркибий тузилмасига катта таъсир ўтказмади.
Экспорт савдоларининг қиймати 785,5 минг АҚШ доллардан 1,1 млн АҚШ долларигача ошган, сотилган товарларнинг тузилмаси эса кескин диверсификациялашди. Бозорнинг катта қисмини еки 79% ни Shortan Gaz Mahsulot ҚК томонидан ишлаб чиқарилган суюлтирилган газ эгалламоқда. "Тошкент рангли металл парчалари ва чиқиндиларини қайта ишлаш заводи" АЖ 184,8 минг АҚШ долларида AB87 маркали иккиламчи алюминий маҳсулотини экспортга сотди ва бу экспорт бозорини 17% ни ташкил этмоқда. Ҳафта аутсайдерлари қаторига карбамид – 3% ва сульфат аммония – 1% улуш билан киришди.

Кўргазма-ярмарка савдолари
Ўтган ҳафтада кўргазма-ярмарка савдоларининг ҳажми деярли 2,5 маротабага ўсиб, 45,6 млрд сўмни ташкил этди. Ижобий динамика савдо иштирокчилар сонини 165 тага ва улар томонидан тузилган битмиларнинг сонини аввалги ҳафтага нисбатан 209 тага кўтарилганлиги билан изоҳланади. Ўз навбатида кичик бизнес субъектлари томонидан сотилган маҳсулотларнинг қиймати 8,9 млрд сўмни ташкил этди.
Тузилган битимларни сони бўйича биринчи ўринни Бухоро филиали сақламоқда. Иккинчи ўринни Фарғона филиали эгаллаб, пойтахт ҳудуди учинчи поғонага туширди. Бироқ Тошкент филиали тузилган битимларнинг қиймати бўйича биринчиликни эгалламоқда. Ушбу йўналишда иккинчи муҳим натижани Наманган филиали намоён этди, етакчилар учталигини эса Фарғона филиали ёпмоқда.
Машинасозлик маҳсулотларининг сотилиш қиймати 6,8 млрд сўмдан 30,9 млрд сўмгача кўтарилди ва бу ўтган ҳафтанинг энг юқори кўрсаткичи саналади. Товарларнинг сотилиш тузилмасида кейинги навбатларни ёқилғи гуруҳи ва металлургия маҳсулотларини ўрин олишган.

Давлат харидлари
Давлат харидлари бўйича ўтказилган аукцион савдоларининг ҳажми 10,1 млрд сўмдан 11,6 млрд сўмгача кўтарилди. Иқтисод қилиш қиймати ҳам 11,6%, яъни 3,4 млрд сўмгача ўсди. Шу билан бирга фаол савдо иштирокчилари ва улар томонидан тузилган битимларни сони ҳам сезиларли даражада ўсди. Амалга оширишган битимларнинг умумий ҳажмида кичик бизнес субъектларининг улуши 98% дан 99% гача кўтарилди.
Ҳафтанинг энг йирик битими 213,3 млн сўм ҳажмда пойтахтнинг Хамза туманида компьютер жиҳозларини етказиб бериш бўйича тузилди. Энг катта маблағ тежалиши 36,3 млн сўм ҳажмда Қарши шаҳрига пўлат контейнерларини етказиб бериш бўйича тузилган битимга тегишлидир. Энг кўп таклифлар 6 та битимлар бўйича келиб тушди. Хусусан етказиб берувчилар томонидан кўрпажилд, ёстик жилди, матрац, кафель, узлуксиз озуқа манбаи, принтер ва компьютерни таъмирлаш хизматлари бўйича 33 та таклифлар берилган.

Корпоратив харидлар
Ўтган ҳафтада корпоратив харидлар бўйича тузилган битимларнинг ҳажми деярли ўзгармади ва 5,7 млрд сўмни ташкил этди. Бунда ўтган ҳафта давомида 6,7% га кўпроқ битимлар тузилган. Буюртмачиларнинг молия маблағларининг тежалиши 1,3 млрд сўм ёки харидларнинг 18,4% ни ташкил этди. Амалга оширишган битимларнинг умумий ҳажмида кичик бизнес субъектларининг улуши 92% дан 96% гача ўсди.
Бошланғич баҳони пасайтириш бўйича ўтказилган аукцион савдолар давомида ҳар бир талабнома бўйича ўртача 5 та ва ундан кўп таклифлар келиб тушган ва уларнинг энг кўп сони эса 30 гача етган. Ҳафтанинг энг йирик битими 438,3 млн сўм қийматида Навоий вилоятида тузилди. Тузилган битимларнинг 93% ни товарлар ва қолган 7% ни хизмат ва ишлар эгаллашди. Ҳафтанинг энг йрик битими 620,3 млн сўмга Тошкент шаҳрида тузилди.
Ҳудудларнинг таркибий тузилмасида Тошкент ва Тошкент вилоятининг улуши 53% дан 46% гача пасайди. Кейинги ўринларда анъанавий тарзда Бухоро ва Қашқадарё вилоятлари жойлашиб, уларнинг улушлари мос равишда 11% ва 10% ни ташкил этди.

"ЎзРТХБ" АЖ матбуот хизмати

Курилди: 11840