Ўзбекистон республика товар хомашё биржасида 8-14 декабрь кунлари 167,5 млрд сўм қийматидаги битимлар тузилиб, бу аввалги ҳафтадаги мос кўрсаткичдан 2 фоизга ортиқ. Биржа бозори ва кўргазма-ярмарка тизимида савдоларнинг ижобий динамикаси кузатилди. Қолган савдо платформаларида еса сезиларсиз пасайиш кузатилди.
Биржа савдолари
Ўтган ҳафтада биржа бозорида тузилган битимлар ҳажми 130,9 млрд. сўмдан 133,3 млрд. сўмгача ошган. Озиқ-овқат маҳсулотларининг ҳажми ўсиб, бозордаги улуши 13 фоиздан 25 фоизгача ошди. Шунингдек, нефть ва кимё маҳсулотлари сегментида ҳам савдо ҳажмлари бўйича ўсувчи динамика кузатилди. Рангли металлар улуши эса аксинча 18 фоиздан 10 фоизгача қисқарди.
Валюта савдо майдончасида умуман тескари вазият юзага келди. Хусусан, экспортга сотилган биржа маҳсулотларининг ҳажми 1,5 млн. АҚШ долларидан 785,5 минг АҚШ долларигача пасайди.
Кўргазма-ярмарка савдолари
Бу орада, кўргазма-ярмарка савдолари тизимида тузилган битимлар қиймати 11,7 фоизга ошиб, 18,4 млрд сўмни ташкил қилди. Шу билан бирга, савдо иштирокчилари ва улар томонидан амалга оширилган битимлар сонининг ошиши кузатилди.
Ўз навбатида, экспорт қийматининг 2,2 млрд сўмгача пасайиши ҳажми 16 фоизгача ўсган республика ичидаги битимлар орқали қопланди. Ҳафта якунларига кўра, машинасозлик маҳсулотлари сотилиши ҳажми 6,8 млрд сўмга етди. Металлургия маҳсулотлари 3,1 млрд сўм билан иккинчи ўринни банд етди. Етакчилар учлигини 1,2 млрд сўм билан қурилиш материаллари гуруҳи ёпди.
Давлат харидлари
Давлат харидлари бўйича аукцион савдолар ҳажми деярли ўзгармади ва 10,1 млрд сўмни ташкил қилди. Бюджет маблағлари иқтисод қиймати эса аксинча 2,5 млрд сўмдан 3,1 млрд сўмгача ошди. Кичик бизнеснинг амалга оширилган савдолар ҳажмидаги улуши 98 фоиздан иборат бўлди.
Ҳафтанинг энг йирик битими 225,1 млн сўмга техник туз етказиб бериш бўйича пойтахтнинг Олмазор туманида тузилди. Энг юқори иқтисод қилиш қиймати 79,2 млн сўмга Хамза туманида қайд этилди.
Корпоратив харидлар
Ўтган ҳафтада корпоратив харидлар бўйича умумий қиймати 5,7 млрд сўмга тенг 284 та битим тузилди ва бу аввалги ҳафтанинг мос кўрсаткичидан 15 фоизга кам. Молиявий маблағлар иқтисоди 1,2 млрд сўмдан ошди ёки харидлар бошланғич қийматининг 17,4 фоизини ташкил қилди. Кичик бизнес субъектларининг амалга оширилган битимлар умумий ҳажмидаги улуши 96 фоиздан 92 фоизгача пасайди.
Ҳудудлар кесимида Тошкент ва Тошкент вилояти улуши 53 фоизни ташкил қилди. Кейинги поғонага 11 ва 8 фоиз кўрсаткичлар билан мувофиқ тарзда Бухоро ва Қашқадарё вилоятлари жойлашди.
Курилди: 10270