Ташаббус ва маҳоратга ишонч | Новости

02 Июн 2015

Тошкентда «Ташаббус-2015» танлови бўлиб ўтди ва унда Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси фаол қатнашди. Давлат раҳбарининг ташаббуси билан ташкил этилган танлов ишбилармон тадбиркорлар орасида кенг тарқалган ва бу миллий иқтсодиётнинг муҳим сектори бўлмиш кичик бизнесни ривожланиши учун кучли туртки хисобланади.

Тадбирнинг асосий ташкилотчилари Ўзбекистон савдо-саноат палатаси, Республиканинг фермерлар йиғини ва «Хунарманд» ассоциацияси бўлишди.  

Хозирги кунда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаол ривожланаётган пайтда уларни товар бозорларига кириш учун қўшимча шароитлар яратилиши муҳим йўналиш хисобланади. Шу сабабли кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик вакиллари қатнашиши муммкин бўлган биржа савдо платформалари муҳим ўринга эга. Ўтган 2014 йилда ЎзРТХБ давлат харидлари бўйича электрон аукцион савдоларида товарларни (иш, хизматлар) етказиб бериш ҳажмида тадбиркорлик субъектларининг улуши 98,5%ни ташкил этган, корпоратив харидлари бўйича эса - 95,7%.

Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш, тадбиркорлик фаолиятининг эркинлиги, тадбиркорларни қонуний хуқуқлари ва манфаатларини химоя қилиш мақсадида республика раҳбарияти томонидан қилинаётган ечимлар туфайли ўз бизнесини бошлаганлар сони тобора ошиб бормоқда. Масалан, фермер ва дехқончилик хўжаликларидан ташқари, кичик бизнес субъектларининг умумий сони 195 мингдан зиёд бўлди ва бу 2000 йилга нисбатан 2 каррага кўпдир.

«Ташаббус» танловининг иштирокчилар сони йилдан йилга ошиб келмоқда. Жумладан, жорий йилда туман ва шаҳар босқичида 6,2 мингдан зиёд тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар иштирок этишди. Улар орасида энг яхшилари вилоят танловида иштирок этиш хуқуқига эга бўлдилар. Вилоят танловидан ўтган ишбилармон ва тадбиркорлардан 41-номзод «Ташаббус-2015» республика босқичига йўлланма олидилар.

Одатга кўра республика босқичи иштирокчилари 3-асосий номинация бўйича тақдирланадилар – «Йилнинг энг яхши тадбиркори», «Йилнинг энг яхши фермери» ва «Йилнинг энг яхши хунарманди». Шу билан бирга, қўшимча номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланади – «Энг ёш тадбиркор», «Йилнинг энг яхши аёл-тадбиркори», «Йилнинг энг яхши инновацион лойихаси», «Ёшлар учун энг кўп иш жойларини яратган тадбиркор», «Энг яхши экспорт қилувчи», «Энг маъсулиятли ижтимоий шерик» ва бошқалар.

«Ташаббус - 2015» танловининг натижалари 2015 йил 11 июнда эълон қилинади.

Кўрилди: 8813