2015 йил 11 майдан бошлаб ЎзРТХБда Биржа савдо қоидаларининг янги тахрири кучга кирди | Новости

11 Май 2015

Ўзбекистон Республикасининг “Биржалар ва биржа фаолияти” тўғрисидаги қонунининг янги тахририга мувофиқ ЎзРТХБ биржа савдо қоидаларининг янги тахрири ишлаб чиқилди ва тасдиқланди ва 2015 йил 11 майдан бошлаб кучга кирди.

Қойиданинг янги тахририда янги тушунча ва таърифлар, ҳамда айрим низомларга аниқликлар киритилган. Ушбу қўшимчалар биржа савдоларини самарали ташкиллаштиришга имкон яратади.

Хусусан, қоидаларда биржа аъзолигига киритиш, вақтинча тўхтатиш, аъзоликни тўхтатиш тартиблаири ўрнатилган, бундан ташқари биржа аъзоларининг трейдерларига  квалификацион талаблар белгилаб қўйилган.

Шу билан бирга, хужжатнинг ушбу тахририда биржа савдоларида нархларни манипуляция қилиш сифатида кўриладиган аниқ ҳолатлар белгилаб қўйилган, биржа аъзолари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат тартиблари ўрнатилган.

"ЎзРТХБ" АЖ матбуот хизмати

Курилди: 19788