ЎзРТХБ савдо тизимлари такомиллаштирилмоқда | Новости

29 Июн 2015

Сўнги йиллар давомида “ЎзРТХБ” АЖ электрон савдо тизимларини жорий этиш ва такомиллаштириш юзасидан изчил ишларни олиб бормоқда. Хусусан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йилнинг 26 мартидаги 69-сонли қарорлари мувофиқ жорий йилнинг 1 июнидан электрон каталог – янги савдо тизими жорий этилган эди. Ушбу савдо платформаси ишлашига қисқа вақт ўтганлигига қарамасдан, унда тузилган битимларнинг умумий ҳажми 4 млрд сўмдан ошди.

Шу билан бирга, биржанинг мутахассислари томонидан давлат харидлар электрон савдо тизимининг редизайни амалга оширилиб, у янги форматда жорий йилнинг 22 июнидан ишга тушди. Веб-сайтнинг нафақат интерфейси, балки унинг функционаллиги яхшиланиши эвазига ундан фойдаланувчилари учун қўшимча қулайликлар яратиб берилди. Хусусан, веб-сайтнинг қидирув функцияси оптималлаштирилди, шу жумладан ҳудуд, товар, лот рақами ва савдоларнинг якунлаш вақти бўйича қўшимча туркумлари киритилди. Етказиб берувчилар томонидан бериладиган қарши таклифларни киритиш жараёни, уларнинг шахсий кабинетларига сезиларли ўзгартиришлар киритиш орқали енгиллаштирилди. Шу билан бирга буюртмачилар томонидан киритилган маълумотлар ва лотларга нисбатан фикр билдириш имкониятини берувчи биржа мутахассислари билан боғланиш тизими жорий этилди.

Муҳим янгиликлардан бири бу давлат харидлар тизимида нарҳлар бюллетенини жорий этилиши бўлди. Ушбу функция шахсий кабинетда жойлаштирилган бўлиб, у буюртмачининг ҳудуди ҳамда товарнинг туркуми бўйича маълум бир давр ичида сотилган товарларнинг нарҳлари маълумотларни бепул асосида тақдим этади. Нарҳлар бюллетени функцияси жорий йилнинг 25 июнидан корпоратив харидлар тизимида ҳам жорий этилди. Нарҳлар маълумотномаси давлат ва корпоратив харидларнинг буюртмачи ва етказиб берувчисилари томонидан талабномалар киритилаётган пайтда, уларга товар бозорлари конъюнктурусидан хабардор бўлиш имкониятини беради.

"ЎзРТХБ" АЖ матбуот хизмати

Кўрилди: 20340