ЎзРТХБ ҳудудий саноат ярмаркаси ва кооперацион биржасида иштирок этди | Новости

09 Июн 2015

5-6 июнда Ўзбекистон республика товар-хомашё биржасининг пойтахт филиали Тошкент ҳудудий саноат ярмаркаси ва кооперацион биржасида иштирок этди. Мазкур тадбир давомида филиал ходимлари томонидан ахборот ишлари олиб борилди, ярмарка тизимида битимлар тузилди, ҳамда викторина ташкил этилиб, унинг ғолиблари қимматбаҳо совринларга эга бўлдилар.

Ҳудудий саноат ярмаркаси шаҳарнинг барча ташкилот ва корхоналарига нафақат ўз маҳсулотини тақдимотини ўтказиш, балки ишлаб чиқариш янгиликлари ва техник инновациялари, иқтисодиётнинг барча тармоқларидаги ютуқлар билан танишиш, яқин келажакда моддий-техник ресурслар, асбоб-ускуналар ва эҳтиёт қисмларга бўлган эҳтиёжни белгилаш учун катта имкониятларни яратиб беради.

Ҳозирги пайтда Тошкент шаҳрида 10,5 мингдан зиёд саноат корхоналари фаолият юритмоқда, улардан 10,2 мингтаси ҳудудий мақомга эга. 2014 йил якунларига кўра шаҳарнинг саноат ишлаб чиқариш ҳажми деярли 14 трлн сўмни ташкил этиб, улардан 60% ҳудудий ишлаб чиқариш корхоналарига тегишлидир. Саноат ишлаб чиқаришнинг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши 21,8%ни ташкил этди. Бунда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг номенклатураси доимий равишда ўсиб бормоқда, ишлаб чиқаришнинг диверсификацияси кучаймоқда. Кичик ишлаб чиқарувчиларнинг йирик корхоналар билан кооперацияси кичик бизнеснинг ривожланишига муҳим туртки бермоқда.

Жорий йилда Тошкентнинг ҳудудий саноат ярмаркаси ва кооперацион биржасида тахминан 250та корхоналар иштирок этиб, улар эксклюзив стендларда шаҳарнинг ишлаб чиқариш салоҳиятини, ўзлаштирилган ва ўзлаштирилаётган саноат маҳсулотларини тақдимотини ўтказиш орқали намоён этдилар. Икки кун якунига кўра ярмаркада ЎзРТХБнинг филиали томонидан турли корхоналар билан битимлар туздилар, шу жумладан пойафзал ва дастурий маҳсулотлар ярмарка савдоларига қўйилди.

Ҳудудий саноат ярмаркаси ва кооперация биржасининг иш якунлари кўра турли номинациялар бўйича энг яхши корхоналар аниқланади.

"ЎзРТХБ" АЖ матбуот хизмати

Курилди: 17796