Жорий йилнинг бошидан биржа электрон савдолари орқали 112 минг тонна минерал ўғитлар сотилган, бу ўтган йилги кўрсаткичга нисбатан 38%га кўпдир.
Ўғитлар тузилмасини кўриб чиқиладиган бўлса, азот ўғитлари оҳирги йилларда биринчиликни ушлаб туришибди. Жумладан, жорий йилнинг 5 ой натижаларига кўра азот ўғитларининг улуши 89%ни ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 2%га кўпдир.
Азот ўғитларининг умумий сотув ҳажмлари 100 минг тоннани ташкил этди ва бу ўтган йилга нисбатан 41%га кўпдир. Трейдерлар фикрича айнан азот ўғитларининг савдоларга қўйилиш ҳажмлари ошгани туфайли ушбу гурухнинг улуши 2%га ошган ва комплекс ўғитларининг кўрсаткичлари аксинча 8%дан 6%гача камайган. Шу билан бирга комплекс ўғитларининг умумий сотув ҳажми 1%га ошган.
Фосфат ўғитларининг сотув ҳажмлари жорий йилда 5,2 минг тоннага тенг бўлди, бу 2014 йил кўрсаткичига нисбатан 47%га кўпдир. Таклиф этилган ҳажмларни ошиши сабабли, фосфат ўғитларининг улуши 0,3%га ошиб, 4,7%ни ташкил этган.
Фосфат ўғитларининг тузилмасида ҳам ўзгаришлар кузатилган. Аммофосни сотув ҳажмлари ошиши билан бирга фосфат ўғитларининг тузилмасидаги улуши сезиларли даражада ўзгарган. Жумладан, ўтган йили аммофоснинг улуши 97% атрофида бўлган бўлса, жорий йилда ушбу кўрсаткич 98%ни ташкил этди. Жорий йилда аммофосни сотув ҳажмлари 5,1 минг тоннани ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 48%га кўпдир.
Фосфат ўғитларининг тузилмасида иккинчи ўринда суперфосфат эгаллади, унинг сотув ҳажмлари жорий йилда 115 тоннага тенг бўлди ва бу ўтган йилга нисбатан 9%га кўпдир.
Курилди: 8024