"ЎзРТХБ" АЖда янги савдо платформаси ишга туширилди | Новости

04 Июн 2015

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги «Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида» Фармонини бажариш мақсадида «ЎзРТХБ» АЖ 2015 йил 1 июнь кунидан бошлаб «давлат харидлари бўйича электрон каталог» – янги электрон савдо тизимини ишга туширди.

Ушбу платформада Ўзбекистон Республикасида фаолият юритиб келаётган барча етказиб берувчилар давлат харидлари бўйича Хукумат комиссияси томонидан тасдиқланган товарлар рўйхатига мувофиқ ўз маҳсулотларини савдоларга қўйишлари мумкин.

Электрон каталог биржанинг махсус ахборот порталида етказиб берувчилар таклифларидан шаклланади. Шу билан бирга буюртмачи товарнинг маркаси, ишлаб чиқарувчиси ва таклиф этилаётган маҳсулотнинг суръати кўрсатилган электрон каталогдан танлаб олиш имкониятига эга.

2015 йилнинг 2 июнь ҳолатига кўра янги платформада тўртта товар гурухига мансуб бўлган 391та товар позициялари, шу жумладан транспорт воситалари учун эҳтиёт қисмлар, ўлчов ускуналари, қурилиш моллари, компьютер эҳтиёт қисмлари ва тўпламлари савдоларга қўйилган.

Янги савдо платформада иштирок этишга тегишли масалалар юзасидан қўшимча маълумотлар олиш учун, «ЎзРТХБ» АЖнинг Call марказига мурожаат қилишингиз мумкин 113-33-30.

"ЎзРТХБ" АЖ матбуот хизмати

Кўрилди: 15810