Туркманистон делегацияси ЎзРТХБга ташриф буюрди | Новости

29 Май 2015

Жорий йилнинг 28 майида “ЎзРТХБ” АЖга нефтгаз ва минерал ресурслар саноати вазирининг ўринбосари Миратгелди Мередов бошчилигида Туркманистон делегацияси ташриф буюрди.

Ташриф давомида меҳмонлар биржа фаолияти билан танишиб чиқдилар, ҳамда туркман шерикларини биржанинг электрон савдоларида иштирок этиш истиқболлари мухокама этилди.

Делегатлар таркибида шунингдек Туркманистон Президенти ҳузуридаги Давлат агентлигининг директори Сулейман Гуладов ва Туркманбоши НҚИЗнинг бош юристи Атамаммет Халимов бор эдилар.

Эслатиб ўтамиз, 2013 йили Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг Ўзбекистонга расмий ташрифи давомида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси билан Туркманистон Давлат товар-хом ашё биржаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланган эди.

"ЎзРТХБ" АЖ матбуот хизмати

Кўрилди: 6995