Хабарлар


Электрон харидлар бўйича Махсус комиссиянинг электрон модули ишлаб чиқилди

Давлат ва корпоратив харидлар бўйича буюртмачилар учун қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида “ЎзРТХБ” АЖ мутахассислари томонидан Давлат ва корпоратив харидлар масалалари бўйича баҳслар ва келишмовчиликларни кўриб чиқиш бўйича махсус комиссиянинг электрон модули ишлаб чиқилди ва жорий этилди (Махсус комиссия).

Батафсил

Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистонда электрон тижоратни ривожлантириш бўйича қарор қабул қилди

Ўзбекистон Республикасида электрон тижоратни жадал ривожлантириш, шунингдек электрон тижоратнинг ахборот воситачилари ва иштирокчилари фаолиятини ривожлантириш учун қўшимча қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси 2016 йилнинг 2 августида "Электрон ярмаркалар, аукцион ва танловлар ташкилотчиларининг — ахборот воситачиларининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида" 249-сонли қарор қабул қилди.

Батафсил

ЎзРТХБ да июль ойи якунлари

Ўтган ойда ЎзРТХБ нинг барча савдо платформаларида сотилган товарларнинг умумий қиймати 2015 йилнинг июль ойи билан солиштирганда 29% га кўтарилиб, 1,0 трлн сўмни ташкил этди. Шу жумладан биржа савдоларининг ҳажми 31%га, ярмарка савдолари – 19,7%, давлат харидлари – 42% ва корпоратив харидлар– 9,9% га ўсди.

Батафсил

Биржа мижозларига ҳисоб-китоб клиринг хизматларини кўрсатиш бўйича семинар ўтказилди

Жорий йилнинг 3 августида “ЎзРТХБ” АЖ нинг марказий офисида “Ҳисоб-китоб клиринг палатаси (ҲКП) фаолиятининг ўзига хос жиҳатлари, ҳамда интерактив хизмат ёрдамида мижозлар ва брокерлар учун яратилган имкониятлари” мавзусида семинар ўтказилди. Унинг ташкилотчилари сифатида биржанинг ҲКП ходимлари иштирок этдилар. Мазкур тадбирнинг ўтказишдан кўзланган мақсад шахсий кабинет имкониятларидан фойдаланишда мижозлар ва брокерларнинг фаоллигини ошириш, ҳамда уларга ҲКП фаолиятининг мижоз ва брокерлар билан ўзаро ишлашнинг ўзига хос хусусиятларини тушунтиришдан иборат бўлди.

Батафсил

Давлат ва корпоратив харидларни такомиллаштириш бўйича навбатдаги ҳукумат қарори қабул қилинди

Давлат ва корпоратив харидларнинг шаффофлиги ва рақобатдошлигини ошириш, уларни амалга ошириш жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва харидлар жараёнида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2016 йилнинг 27 июлда “Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси” акциядорлик жамиятининг махсус ахборот портали ҳамда давлат ва корпоратив харидларни амалга ошириш жараёнларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 242-сонли қарорини қабул қилди.

Батафсил

Ярмарка савдоларининг электрон тизими янгиланди

ЎзРТХБ электрон савдоларни такомиллаштириш ишлари доирасида электрон тижорат негизини ташкил этувчи кўргазма-ярмарка савдолари (КЯС) электрон тизимини модернизациялаштирди. Биржа мутахассислари дунёда интернет-трейдингнинг оммалашувини ҳисобга олиб янги инновацион ечимлар асосида КЯС тизимини изчил равишда ривожлантириш бўйича ишларни олиб бормоқда.

Батафсил

«ЎзРТХБ» АЖда 2016 йилнинг биринчи ярим йиллик якунлари муҳокама қилинди

2016 йилнинг 23 июлида “ЎзРТХБ” АЖ бошқарувининг 2016 йилнинг биринчи ярим йиллик якунлари ва учинчи чорак вазифаларига бағишланган кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда марказий аппарат бўлимлар ва ҳудудий филиалларнинг бошлиқлари иштирок этдилар.

Батафсил

«ЎзРТХБ» АЖ да учрашув бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 20 июлида биржа биносида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси қошидаги солиқ, валюта жиноятлари ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашувчи Департамент, “ЎзРТХБ” АЖ вакиллари ва биржа аъзолари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Батафсил

Гулистон ва Жиззахда тадбиркорлар учун семинарлар ўтказилди

2016 йилнинг 21-22 июлларида Гулистон ва Жиззах шаҳарларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини электрон тижорат соҳасига жалб қилиш мақсадида тадбиркорларнинг давлат ва корпоратив харидлардаги иштироки масалаларига бағишланган семинарлар ўтказилди. Тадбирлар ташкилотчилари сифатида “ЎзРТХБ” АЖ ҳудудий филиаллари, Сирдарё ва Жиззах вилоятларининг Ғазначилик ва Савдо-саноат палатасининг бошқармалари иштирок этишди.

Батафсил