Жойларда биржанинг янги интерактив хизматларининг тақдимотлари ўтказилди | Новости

16 Июн 2017
2017 йилнинг 12-15 июнларида “ЎзРТХБ” АЖ “Трастбанк” ХАБ билан биргаликда Андижон, Наманган ва Фарғона шаҳарларида тадбиркорлар ва оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирокида семинар-тренинглар ўтказди. Тадбирдан кўзланган асосий мақсад бу тадбиркорлар ва кенг жамоатчиликни биржанинг янги интерактив хизматлари билан таништириш иборат бўлди.
 
Тадбирларда айтиб ўтилганидек, биржа фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этилиши биржа мижозлари учун қўшимча қулайликлар яратиш ва уларни биржа хизматларидан эркин фойдаланишни янада кенгайтириш масаласида марказий ўринни эгаллайди.
 
Ушбу йўналишдаги киритилган сўнгги янгилик бу “Бир ойна” интерактив хизматини жорий этилганлиги бўлиб, ушбу хизмат мижозларни “ЎзРТХБ” АЖ нинг бирданига барча савдо платформаларида аккредитациядан ўтказишни назарда тутади. Мазкур хизмат бўлажак мижозларга биржанинг барча турдаги электрон савдоларида қатнашиш учун масофадан туриб рўйхатдан ўтиш имконини беради.
 
Хусусан, ягона рўйхатдан ўтиш учун фойдаланувчи биржанинг махсус ахборот порталининг шахсий кабинетида ўз профилини электрон рақамли имзо (ЭРИ) ёрдамида активлаштиради ва керакли ҳужжатларни электрон нашрини биржага юборади.
 
Ҳозирда мазкур хизмат биржанинг махсус ахборот портали www.uzex.uz да тест режимида ишга туширилган. Келажакда мазкур сервис биржада қоғоз шаклидаги ҳужжат алмашинувини қисқартиради ва мижозларни биржага келишдан озод этади. Бу ўз навбатида уларнинг вақт ва моддий ҳаражатларини қисқартиради.
 
Семинарлар давомида мижознинг шахсий кабинети ва унинг доимий равишда кенгайиб бораётган функционал имкониятлари муҳокама қилинди. Шу жумладан кабинетнинг янги функцияларига онлайн тарзда пул маблағларини қайтариш, брокерлик идоралари ўртасида мижозларнинг пул ўтказмалари, ҳисоб фактураларни электрон кўринишда шакллантириш опциялари қўшилди. Бугунги кунда биржанинг 30 мингдан зиёд мижозлари ушбу хизматдан фаол тарзда фойдаланиб келмоқдалар.
 
Бундан ташқари, биржанинг ҳисоб-китоб клиринг палатаси ва арбитраж комиссиясинниг фаолиятлари, ҳамда “Трастбанк” ХАБ нинг банк хизматлари ва истиқболдаги лойиҳалари батафсил кўриб чиқилди.
 
Семинарлар якунларида тадбиркорлар томонидан берилган саволларга биржа мутахассислари томонидан жавоб қайтарилди. Шу каби тадбирлар республикамизнинг бошқа ҳудудларида ҳам ўтказилиши режалаштирилган.
 

Манбаа : "ЎзРТХБ" АЖ Матбуот хизмати

Кўрилди: 11174