Хабарлар


Биржанинг шифер бозори нархларнинг пасайишини намоён этмоқда

Биржанинг шифер бозори қурилиш мавсумидаги узоқ муддатли ўсишдан сўнг 2016 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида пасайди. Хусусан, декабрь ойида шифер учун котировкалар декабрь ойининг ўрталарига келиб маҳсулотнинг бир листи учун 26,5 минг сўмни ташкил этди ва бу жорий йилнинг октябрь ойига нисбатан 11% га камдир.

Батафсил

ЎзРТХБ да ноябрь ойи якунлари

Жорий йилнинг ноябрь ойида «ЎзРТХБ» АЖ электрон савдоларида 1,1 трлн сўмлик битимлар тузилиб, бу ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 33,5% га кўпдир. Ўз навбатида ўсиш кўрсаткичлари биржанинг барча савдо платформаларида қайд этилди.

Батафсил

Кўмирнинг биржа бозори фаоллашди

Жорий йилнинг бошидан бери биржа савдолари орқали 81 минг тоннадан зиёд кўмир сотилиб, бу 2015 йилнинг мос даври билан солиштирганда 33% га кўпдир. Бунда “ЎзРТХБ” АЖ да сотилган кўмирнинг ўртача ойлик ҳажмлари 7,3 минг тоннани ташкил этди, энг юқори сотиш ҳажми эса октябрь ойида қайд этилди – 14 минг тонна.

Батафсил

«ЎзРТХБ» АЖ раҳбарияти фуқароларни сайёр қабул қилишни бошлади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йилнинг 27 октябрдаги 366 сонли “Вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари, Қароқалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши раиси, вилоятлар, шаҳар ва туманлари ҳокимларининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси қонун талабларини сўзсиз бажариш юзасидан жавобгарлиги тўғрисида” ги қарорини ижросини таъминлаш мақсадида “ЎзРТХБ” АЖ раҳбарияти томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг сайёр қабул қилиш ташкиллаштирилди.

Батафсил

Биржанинг якуний семинарлари Самарқанд ва Бухорода ўтказилди

“ЎзРТХБ” АЖнинг электрон харидлар ва ярмарка савдоларига бағишланган якуний ўқув семинарлари Самарқанд ва Бухорода ўтказилди. Мазкур тадбирларни ўтказишдан кўзланган мақсад тадбиркорлар, буюртмачи ва товар етказиб берувчиларнинг биржа электрон савдоларида иштирок этиш бўйича тавсиялар беришдан иборат. Тадбирлар ташкилотчилари сифатида “ЎзРТХБ” АЖ ҳудудий филиаллари, Самарқанд ва Бухоро вилоятларининг Ғазначилик ва Савдо-саноат палатасининг бошқармалари иштирок этишди.

Батафсил

ЎзРТХБ да октябрь ойи якунлари

Жорий йилнинг октябрь ойида ЎзРТХБ нинг барча савдо платформаларида ижобий динамика кузатилди. Бунинг натижасида биржада тузилган битимларнинг умумий ҳажми 1,1 трлн сўмлик битимлар тузилиб, бу 2015 йилнинг мос даври билан солиштирганда 37,8% га кўпдир.

Батафсил

Биржанинг савдо имкониятлари республиканинг асосий саноат форумида тақдим этилди

Жорий йилнинг 24 октябрдан 2 ноябригача бўлган даврда Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси X Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасида иштирок этди (ХСЯКБ).

Батафсил

Илмий-амалий анжуманда давлат харидлари муҳокама этилди

2016 йилнинг 25 октябирида Ўзбекистон республика товар-хомашё биржасининг вакиллари “Ўзбекистон молия тизимининг мустақил 25 йил давомида тараққиёт йўллари” мавзусидаги илмий-амалий анжуманда иштирок этдилар. Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-2540 сонли Қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қошидаги Ўқув маркази томонидан ташкил этилди.

Батафсил

«ЎзРТХБ» АЖда 2016 йилнинг 9 ойлик якунлари муҳокама қилинди

2016 йилнинг 22 октябирида “ЎзРТХБ” АЖ бошқарувининг 2016 йилнинг 9 ойлик якунлари ва тўртинчи чорак вазифаларига бағишланган кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда марказий аппарат бўлимлар ва ҳудудий филиалларнинг бошлиқлари иштирок этдилар.

Батафсил