Биржанинг шифер бозори нархларнинг пасайишини намоён этмоқда | Новости

14 Дек 2016
Биржанинг шифер бозори қурилиш мавсумидаги узоқ муддатли ўсишдан сўнг 2016 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида пасайди. Хусусан, шифер учун котировкалар декабрь ойининг ўрталарига келиб маҳсулотнинг бир листи учун 26,5 минг сўмни ташкил этди ва бу жорий йилнинг октябрь ойига нисбатан 11% га камдир. Cавдо иштирокчиларининг фикрича мазкур пасайиш асосан июль-октябрь ойларида ўтказиладиган биноларда том ёпиш ишлари якунланганлиги билан изоҳланади.
 
Умуман олганда биржанинг шифер бозори 2016 йилнинг январь ойидан октябрь ойигача бўлган даврда минимал 19,6 минг сўмдан жорий йил учун максимал даражага, яъни 29,8 минг сўмгача кўтарилди. Бозорнинг ўсиш тренди биржа савдоларига шифер маҳсулотларини қўйиш ҳажмини пасайиши ва харидорларнинг фаоллашуви билан боғлиқдир. Шу жумладан, агар январь ойида шиферни ўртача сотиш ҳажми 310 минг листни ташкил этган бўлса, июнь ойиларига келиб ушбу кўрсаткич 113 листгача тушиб кетди.
 
Бироқ йилнинг иккинчи яримида кузатилган ўсиш ҳолатлари кўпроқ талабнинг кўтарилганлиги боис содир бўлди, чунки ушбу даврда биржа савдоларга қўйилган ҳажмлар сезиларли даражада ўсган эди. Йилнинг бошидан бери биржа орқали жами 2,4 млн лист шифер сотилди.
 

Кўрилди: 14087