«ЎзРТХБ» АЖ раҳбарияти фуқароларни сайёр қабул қилишни бошлади | Новости

17 Ноя 2016
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йилнинг 27 октябрдаги 366 сонли “Вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари, Қароқалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши раиси, вилоятлар, шаҳар ва туманлари ҳокимларининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси қонун талабларини сўзсиз бажариш юзасидан жавобгарлиги тўғрисида” ги қарорини ижросини таъминлаш мақсадида “ЎзРТХБ” АЖ раҳбарияти томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг сайёр қабул қилиш ташкиллаштирилди.
 
Тасдиқланган жадвалга мувофиқ фуқароларни сайёр қабул қилиш Тошкент шаҳри, ҳамда Андижон, Наманган, Фарғона, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида ўтказилди. Учрашувларда “ЎзРТХБ” АЖ нинг раҳбарият вакиллари, биржанинг ҳудудий филиалларининг директор ва мутахассислари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, ҳамда электрон савдоларнинг бошқа иштирокчилари қатнашдилар.
 
Ўтказилган тадбирларда айтиб ўтилганидек, биржа мижозлари, бошқа жисмоний ва юридик шахслар учун қулай шароит ва қўшимча қулайликларни яратиш мақсадида фуқароларнинг қабул қилиш тизими такомиллаштирилди ва модернизациялашди. Хусусан, “ЎзРТХБ” АЖ нинг махсус ахборот порталида фуқаролар мурожаатлари бўйича янги бўлим очилиб, унда вебсайт фойдаланувчилари фуқароларнинг сайёр қабул қилиш жадвали билан танишиб чиқиш, ҳамда масалаларни жойларда ҳал қилиш учун саволларни олдиндан бериш имконияти мавжуд.
 
Ўтган давр мобайнида порталнинг янги бўлимига 70 дан зиёд мурожаатлар келиб тушди ва уларнинг аксарият қисми биржанинг электрон савдолар тизимини яхшилаш ва иш жараёнларини автоматлаштириш таклифларидан иборатдир. Ўз навбатида мазкур таклифлар, ҳамда фуқароларнинг бошқа мурожаатлари, шу жумладан жамоавий сўровлар атрофлича ўрганиб чиқилди, таҳлил қилинди ва уларни ижобий ҳал қилиш бўйича барча чоралар кўрилди.
 
Тадбирларда биржанинг ахборот алмашишнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланмиш ва биржа хизматлари сифатини оширишни таъминлаб берувчи интерактив хизматларининг тақдимоти ҳам ўтказилди. Умуман олганда биржада 20 дан зиёд интерактив хизматлар ишлайди. Уларнинг аксарияти икки томонлама ўзаро ахборот алмашинувини назарда тутади. Шу жумладан улар қаторига ишонч телефони, call-марказ, онлайн маслаҳат, форум, Facebook и Twitter ижтимоий тармоқларда биржанинг расмий саҳифалари киради.
 
Бундан ташқари порталда биржанинг мутахассислари билан ўзаро боғланиш хизмати жорий этилиб, ушбу саҳифада вебсайт фойдаланувчиларига биржанинг марказий аппарати ва ҳудудий филиалларнинг мутахассислари билан бевосита мулоқот қилиш учун боғланиш маълумотлари тақдим этилган. Биржанинг портали ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали электрон мурожаатларни юбориш ва бир вақтнинг ўзида уларнинг ижросини реал вақт режимида кузатиш мумкин.
 
Тадбирлар якунида портал орқали келиб тушган мурожаатларини якунлари кўриб чиқилди, электрон аукцион савдолар механизмини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди, биржанинг раҳбарлари ва мутахассислари тадбир қатнашчиларнинг қизиқтирган саволларига жавоб қайтардилар. Мазкур учрашувлар биржа порталида жойлаштирилган жадвалга мувофиқ республикамизнинг бошқа ҳудудларида ҳам давом эттирилади.
 

Курилди: 9781