Биржанинг савдо имкониятлари республиканинг асосий саноат форумида тақдим этилди | Новости

04 Ноя 2016
Жорий йилнинг 24 октябрдан 2 ноябригача бўлган даврда Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси X Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасида иштирок этди (ХСЯКБ).
 
Ҳар йили ўтказиладиган ХСЯКБ Ўзбекистоннинг энг йирик саноат форуми бўлиб, унинг ўтказишдан кўзланган мақсад бу хўжалик юритувчи субъектлар учун ишлаб чиқаришни оптималлаштириш, ички ва тармоқлараро кооперацияни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни кенг тарғиб этиш, ҳамкорлар топиш, шунингдек саноат кооперацияси ва ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотларни экспорт қилиш юзасидан шартномалар тузишдан иборатдир.
 
Жорий йилда ярмаркада 2900 та маҳаллий товар ишлаб чиқарувчилар иштирок этиб, улар 22 мингдан зиёд тайёр маҳсулотлари, шу жумладан машинасозлик, автомобилсозлик, электротехника, қурилиш, металлурния, қимё, нефтгаз, озиқ-овқат ва енгил саноат, фармацевтика маҳсулотларини намойиш этдилар.
 
Мазкар тадбирда ЎзРТХБ ходимлари ва брокерлари томонидан товар биржасининг электрон тижорат соҳасидаги имкониятлари билан кўргазма қатнашчиларини таништириш бўйича кенг миқёсли тарғибот ишлари ўтказилди. Хусусан, онлайн режимида товарларни сотиш имкониятини тақдим этувчи биржанинг электрон дўкони ва унинг yarmarka.uzex.uz янги вебсайтининг тақдимоти бўлиб ўтди. Ярмарка натижаларига кўра биржа трейдерлари томонидан 3,5 млрд сўмлик 25 та битимлар тузилди.
 
ХСЯКБ ишлаб чиқарувчи ва истъемолчилар ўртасида самарали ҳамкорликни мустаҳкамлаш, тадбир иштирокчиларини корхоналар фаолиятлари, шу жумладан уларнинг техник ва технологик имкониятлари, ҳамда ютуқлари билан яқиндан танишиш, ўзаро тажриба ва фикр алмашишга кўмаклашади.
 

Курилди: 9232