Жорий йилнинг бошидан бери биржа савдолари орқали 81 минг тоннадан зиёд кўмир сотилиб, бу 2015 йилнинг мос даври билан солиштирганда 33% га кўпдир. Бунда “ЎзРТХБ” АЖ да сотилган кўмирнинг ўртача ойлик ҳажмлари 7,3 минг тоннани ташкил этди, энг юқори сотиш ҳажми эса октябрь ойида қайд этилди – 14 минг тонна.
Бозордаги етакчилик позицияни БОМСШ маркали кўмир эгаллаб, унинг улуши ўтган йилги 60% дан жорий йилдаги 61% гача ўсди. Натурал кўринишда унинг ҳажми 35% га ўсди ва 50 минг тоннани ташкил этди. БР маркали кўмирнинг ҳиссаси эса ўтган йилга нисбатан 2% га кўтарилиб, 36% ни ташкил этди.
Ўтган давр мобайнида БОМСШ маркали кўмирнинг нархлар тренди турли йўналишлар бўйича ҳаракатда бўлди. Хусусан, январь ойидан то майгача бўлган давр ичида кўмирнинг ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 109 минг сўмдан 121 минг сўмгача ошди, июнь-ноябрь ойларида эса котировкалар аксинча пасайиб, 106 минг сўм атрофларида қайд этилди. Трейдерларнинг фикрига кўра, ушбу пасайиш жорий йилнинг иккинчи ярмида товарнинг биржа савдоларига қўйиш ҳажмини ўсиб кетиши билан изоҳланади.
Ҳудудлар кесимида кўмирни сотиб олишда юқори даражадаги фаолликни Тошкент ва Тошкент вилоятининг харидорлари намоён этиб, уларнинг улушлари ўтган йилга нисбатан 17% га пасайиди ва 46% ни ташкил этди. Шунингдек етакчиларнинг учталигига Қашқадарё ва Самарқанд вилоятлари харидорлари кирди ва уларнинг улушлари мос тарзда 16% ва 14% ни ташкил этди.
Курилди: 12745