2016 йилнинг 25 октябирида Ўзбекистон республика товар-хомашё биржасининг вакиллари “Ўзбекистон молия тизимининг мустақил 25 йил давомида тараққиёт йўллари” мавзусидаги илмий-амалий анжуманда иштирок этдилар. Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-2540 сонли Қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қошидаги Ўқув маркази томонидан ташкил этилди.
Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутатлари, республика ОТМ профессор-муаллимлар таркиби, даъвогарлар ва докторантлар, ғазначилик ва молия органлари ходимлари, экспертлар, Ўзбекистон илмий марказларининг амалиётчилари ва ходимлари ҳам қатнашдилар.
Тадбир давомида Ўзбекистоннинг бюджет тизимини қонунчилик асосларини такомиллаштириш, давлат молиясини бошқаришнинг ахборот тизимини ривожлантириш, Ғазначилик фаолиятининг устувор йўналишлари масалалари кўриб чиқилди.
“ЎзРТХБ” АЖ нинг Молия бўйича директори Прокудина Кристинанинг маърузаси тадбир қатнашчиларида алоҳида қизиқиш уйғотди. Унда электрон давлат харидларини ривожлантириш ва такомиллаштиришнинг асосий жиҳатлари очиб берилди. Давлат харидларини очиқ-ойдинлиги, ошкоралиги ва самарадорлигини таъминлашда давлат ва “ЎзРТХБ” АЖ ўртасидаги шериклик муносабатларнинг муҳимлиги таъкидлаб ўтилди.
Бюджет маблағларидан самарали фойдаланишни назарда тутувчи механизмини яратишга бўлган эҳтиёжни инобатга олиб, биржага давлат ва корпоратив харидлар бўйича электрон савдоларни ташкил этиш вазифаси юклатилган.
Давлат ва корпоратив харидларни очиқ-ойдин ўтказиш жараёнини янада чуқурлаштиришнинг навбатдаги босқичи Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йилнинг 27 июлдаги “Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси” акциядорлик жамиятининг махсус ахборот портали, ҳамда давлат ва корпоратив харидларни амалга ошириш жараёнларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 242-сонли қарорини кучга кириши бўлди. Тадбир иштирокчилари ахборотни очишдаги киритилган янгиликлар, ҳамда биржанинг махсус ахборот порталини такомиллаштириш бўйича истиқболли режалар муҳокама қилинди.
Анжуман якунида муҳокамалар натижалари бўйича хулосалар умумлаштирилди, барча маърузачиларга эсдалик совғалари тақдим этилди.
Курилди: 11142