Xabarlar


ЎзРТХБда давлат харидларининг етказиб берувчилари учун семинар ташкил этилди

20 апрель куни “ЎзРТХБ” АЖ нинг марказий биносида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан ҳамкорликда давлат харидлари бўйича семинар ташкил этилди.

Batafsil

Қозоғистон Республикасининг элчиси "ЎзРТХБ" АЖга ташриф уюштирди

Жорий йил 19 апрель куни Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Ерик Утембаев бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржасига ташриф уюштирди.

Batafsil

Навоийда давлат харидлари бўйича семинар ўтказилди

Жорий йил 18 апрель куни “ЎзРТХБ” АЖ Навоий вилояти Ғазначилик ва Молия бошқармаси билан ҳамкорликда бюджет ташкилотлари ва кичик бизнес субъектлари учун ўқув машғулотини ўтказди. Мазкур тадбирдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуннинг мақсад ва моҳиятини ёритишдан иборат бўлди.

Batafsil

ЎзРТХБ да савдолар ҳажми бир ҳафтада 11,5% га ўсди

Жорий йилнинг 9 апрелдан 15 апрелигача бўлган давр мобайнида “ЎзРТХБ” АЖ да 637,3 млрд сўмлик битимлар тузилиб, аввалги ҳафтага нисбатан 11,5% га ўсди. Сотув ҳажмлари бўйича ўсиш биржа ва ярмарка савдолари платформаларида қайд этилди.

Batafsil

«ЎзРТХБ» АЖ фаолиятининг 2018 йил I-чорак якунлари

2018 йилнинг I чорагида “ЎзРТХБ” АЖ да 5,87 трлн сўмлик битимлар тузилиб, ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 78% га ўсди. Шу жумладан, биржа савдо битимларининг ҳажми икки маротабага, яъни 5,5 трлн сўмгача кўтарилди.

Batafsil

Биржа экспортининг ҳафталик ҳажми 7,1 млн АҚШ долларни ташкил қилди

Жорий йилнинг 2 апрелдан 8 апрелигача бўлган давр мобайнида “ЎзРТХБ” АЖ да 571,7 млрд сўмлик битимлар тузилиб, аввалги ҳафтага нисбатан деярли 10% га ўсди. Сотув ҳажмларининг ўсиши биржа савдолари платформасида қайд этилди.

Batafsil

ЎзРТХБ пахта толасини ички бозорга сотишни бошлади

2018 йилнинг 2 апрелидан “ЎзРТХБ” АЖда биржа савдолари орқали “Ўзпахтасаноат” АЖнинг пахта толасини ички бозорга сотувини бошланди. Биржа котировкалаш варағига пахта толаси бўйича 4-5 типдаги 1,2,3-навдаги, Олий, Яхши, Ўрта, Оддий, Ифлос классдаги 13 та стандартлаштирилган биржа шартномалари киритилди. Биржа товарини етказиб бериш шарти FCA – Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ихтисослашган пахта терминаллари.

Batafsil

Бир ҳафтада биржанинг экспорт ҳажми 2,7 млн АҚШ доллардан ошди

Жорий йилнинг 26 мартдан 1 апрелигача бўлган давр мобайнида “ЎзРТХБ” АЖ да 520,1 млрд сўмлик битимлар тузилиб, аввалги ҳафтага нисбатан деярли 36% га ўсди. Сотув ҳажмларининг ўсиши биржанинг барча савдо платформаларида қайд этилди.

Batafsil

“ЎзРТХБ” АЖ ва “ЕТС” товар биржаси” АЖ си ўртасида келишув имзоланди

Ўзбекистон Республикасида экспорт ҳажмини ошириш ва экспорт-импорт операцияларини соддалаштириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва иқтисодиёт тармоқларини талаб юқори бўлган маҳсулот ва хом ашё турлари билан барқарор таъминлаш бўйича қабул қилинаётган чора-тадбирларга мувофиқ, ҳамда Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасида ўзаро манфаатли иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида “ЎзРТХБ” АЖ 2018 йилнинг 29 март куни Қозоғистон биржа товар бозорининг етакчиси – “ЕТС” Товар биржаси” АЖ ва Европанинг етакчи биржаларидан бири – Москва Биржаси ОАЖ (Россия) билан биргаликда бизнес учрашувини ташкил қилди.

Batafsil