Жорий йилнинг 9 апрелдан 15 апрелигача бўлган давр мобайнида “ЎзРТХБ” АЖ да 637,3 млрд сўмлик битимлар тузилиб, аввалги ҳафтага нисбатан 11,5% га ўсди. Сотув ҳажмлари бўйича ўсиш биржа ва ярмарка савдолари платформаларида қайд этилди.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда биржа савдоларининг ҳажми 548,6 млрд сўмдан 587,3 млрд сўмгача ошди. Сотувлар бўйича қурилиш моллари биринчи ўринни 32% билан эгаллаб турибди. Иккинчи ўринда кимё маҳслотларида бўлиб, биржа бозорининг 13% ни эгаллади. Кейинги ўринда ҳар бири 11% улуш билан нефть маҳсулотлари ва пахта толаси жойлашди.
Валюта савдо майдончаси орқали 226,6 минг АҚШ долларлик маҳаллий маҳсулотлар сотилди. Шу жумладан техник мойларнинг улушлари 58%, рангли металларники – 42% ни ташкил этди.
Ўтган ҳафтада биржанинг Листинг комиссияси томонидан нефть маҳсулотлари, минерал ўғитлар, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа товарлар бўйича 99 та стандарт биржа шартномалари очилди.
Кўргазма-ярмарка савдолари
Кўргазма-ярмарка савдоларининг ҳажми аввалги ҳафтага нисбатан икки маротабага ўсиб, 49,9 млрд сўмни ташкил этди. Тадбиркорлик субъектлари томонидан 11,3 млрд сўмлик товар сотилган бўлиб, бу ярмарка савдоларида тузилган барча битимларнинг 22,6% ни ташкил этади.
Товарларнинг сотилиши бўйича етакчи ўринни анъанавий равишда 90% билан биржанинг Тошкент филиали эгаллади. Наманган филиали томонидан 2,5 млрд сўмлик битимлар тузилди. Учинчи ўринга 800 млн сўмлик натижа билан Бухоро филиали эришди.
Сотилган товарлар таркибида биринчи ўринни қора ва рангли метал маҳсулотлари эгаллаб, уларнинг сотилиш ҳажми 30,1 млрд сўм ва улуши 60% ни ташкил этди. Кейинги ўринни кимё маҳсулотлари – 19% ва полимер маҳсулотлари – 1,3% билан эгаллаган.
Авторақамлар бўйича онлайн аукцион
Ўтган ҳафта мобайнида биржанинг онлайн аукционлари орқали 64 та автомобиль рақам белгилари сотилди. Булардан 41 таси жисмоний шахсларга, 23 таси юридик шахсларга сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 922,4 млн сўмни ташкил қилди.
Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг деярли 59% олий тоифадаги авторақамларга, 22% битимлар 2 тоифа авторақамлар ва 19% битимлар 3-тоифа авторақамлар бўйича тузилган.
Харидорлар таркибида етакчиликни Тошкент ва Тошкент вилояти автоҳаваскорлари эгаллади ва уларнинг тузилган битимлар сонидаги улуши 45% га етди. Кейинги ўринда Самарқанд вилоятлари 12% улуш билан жойлашди. Учинчи ўриндаги Наманган, Андижон ва Қашқадарё вилоятлари ҳар бирининг улуши 9% дан ташкил этди.
Источник : "ЎзРТХБ" АЖ Матбуот хизмати
Курилди: 8740