Жорий йилнинг 2 апрелдан 8 апрелигача бўлган давр мобайнида “ЎзРТХБ” АЖ да 571,7 млрд сўмлик битимлар тузилиб, аввалги ҳафтага нисбатан деярли 10% га ўсди. Сотув ҳажмларининг ўсиши биржа савдолари платформасида қайд этилди.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда биржа савдоларининг ҳажми 494,6 млрд сўмдан 548,6 млрд сўмгача ошди. Сотувлар бўйича қурилиш моллари биринчи ўринни 36% билан эгаллаб турибди. Иккинчи ўринда кимё маҳслотларида бўлиб, биржа бозорининг 18% ни эгаллади. Кейинги ўринда 12% улуш билан нефть маҳсулотлари жойлашди.
Валюта савдо майдончасида қарийиб 7,1 млн АҚШ долларлик пахта толаси, полиэтилен, техник мойлар ва рангли металлар сотилди. Бунда пахта толасининг биржа экспорт бозоридаги улуши 52% ни, полиэтиленники – 44% ни ташкил қилди.
Ўтган ҳафтада биржанинг Листинг комиссияси томонидан нефть маҳсулотлари, минерал ўғитлар, қурилиш материаллари ва бошқа товарлар бўйича 98 та стандарт биржа шартномалари очилди.
Кўргазма-ярмарка савдолари
Ўтган ҳафтада кўргазма-ярмарка савдолари тизимида 22,5 млрд сўмлик 551 та битим тузилди. Тадбиркорлик субъектлари томонидан 11,6 млрд сўмлик товар сотилган бўлиб, бу ярмарка савдоларида тузилган барча битимларнинг 51,5% ни ташкил этади.
Товарларнинг сотилиши бўйича етакчи ўринни анъанавий равишда 72% билан биржанинг Тошкент филиали эгаллади. Наманган филиали томонидан 2,6 млрд сўмлик битимлар тузилди. Учинчи ўринга 1,4 млрд сўмлик натижа билан Бухоро филиали эришди.
Сотилган товарлар таркибида биринчи ўринни кимё саноати маҳсулотлари эгаллаб, уларнинг сотилиш ҳажми 10,1 млрд сўм ва улуши 45% ни ташкил этди. Кейинги ўринни қора ва рангли метал маҳсулотлари – 29% ва қурилиш маҳсулотлари – 3% билан эгаллаган.
Авторақамлар бўйича онлайн аукцион
Ўтган ҳафта мобайнида биржанинг онлайн аукционлари орқали 49 та автомобиль рақам белгилари сотилди. Булардан 36 таси жисмоний шахсларга, 13 таси юридик шахсларга тўғри келади. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 660,9 млн сўмни ташкил қилди.
Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг деярли 65% олий тоифадаги авторақамларга, 26% битимлар 2 тоифали авторақамлар ва 8% битимлар 3-тоифали авторақамлар бўйича тузилган.
Харидорлар таркибида етакчиликни Тошкент ва Тошкент вилояти автоҳаваскорлари эгаллади ва уларнинг тузилган битимлар сонидаги улуши 28,5% га етди. Кейинги ўринда ҳар бири 16% билан Наманган ва Самарқанд вилоятлари эгаллади. Учинчи ўринда эса Самарқанд вилояти харидорлари 8% билан эгалладилар. Кейинги ўринда Фарғона ва Бухоро филиаллари 12% улуш билан жойлашдилар. Қолган вилоятларнинг умумий улушлари 15,5% ни ташкил этди.
Источник : "ЎзРТХБ" АЖ Матбуот хизмати
Курилди: 2005