Навоийда давлат харидлари бўйича семинар ўтказилди | Новости

19 Апр 2018
Жорий йил 18 апрель куни “ЎзРТХБ” АЖ Навоий вилояти Ғазначилик ва Молия бошқармаси билан ҳамкорликда бюджет ташкилотлари ва кичик бизнес субъектлари учун ўқув машғулотини ўтказди. Мазкур тадбирдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуннинг мақсад ва моҳиятини ёритишдан иборат бўлди.
 
Тадбирда қайд этилганидек, мазкур Қонундан кўзланган мақсад давлат харидлари соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. Янги Қонунга кўра, давлат харидлари соҳасида ваколатли орган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ҳисобланади.
 
Қабул қилинган ҳужжат давлат харидлари очиқлигини ва шаффофлигини ҳамда бу соҳада тадбиркорларнинг рақобат курашувини таъминлайди, давлат бюджети, марказлаштирилган манбалар ва давлат улушига эга бўлган корхоналар маблағларидан самарали фойдаланишга имкон яратади.
 
Харид жараёнлари электрон дўкон, бошланғич нархнинг пасайиб боришига йўналтирилган аукцион, танлов, тендер ва ягона етказиб берувчидан давлат харидини амалга ошириш шаклида олиб борилади.
 
Давлат харидларининг асосий тамойилларидан бири очиқ-ойдинлик ва шаффофлик бўлиб, улар махсус ахборот портали орқали таъминланади. Хусусан, порталда давлат харидлари бўйича барча эълонлар жойлаштирилади ва бошланғич нархнинг пасайиб боришига йўналтирилган аукцион ва электрон магазин шаклидаги электрон харидлар амалга оширилади. Порталнинг оператори давлат харидлари соҳасидаги Ваколатли орган томонидан белгиланади. 
 
Янги Қонун соғлом рақобат муҳитини янада ривожлантиришга, тадбиркорлик субъектлари учун давлат харидларига тенг шароитлар яратишга, давлат секторларини оптимал муддатларда товарлар (ишлар, хизматлар) билан самарали таъминлашга хизмат қилади. 
Муҳокама давомида семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.  Янги Қонуннинг мазмунини ўрганиш бўйича ана шу каби тадбирлар бошқа ҳудудларда ҳам ўтказилади.
 

Источник : "ЎзРТХБ" АЖ Матбуот хизмати

Курилди: 8689