Хабарлар

Туркманистон делегацияси ЎзРТХБга ташриф буюрди

Жорий йилнинг 28 майида “ЎзРТХБ” АЖга нефтгаз ва минерал ресурслар саноати вазирининг ўринбосари Миратгелди Мередов бошчилигида Туркманистон делегацияси ташриф буюрди.

Батафсил

Минерал ўғитларни сотув ҳажмлари 38%га ошди

Жорий йилнинг бошидан биржа электрон савдолари орқали 112 минг тонна минерал ўғитлар сотилган, бу ўтган йилги кўрсаткичга нисбатан 38%га кўпдир

Батафсил

“ЎзРТХБ” ОАЖ акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши ўтказилди

2015 йил 15 май куни “ЎзРТХБ” АЖ марказий офисида акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказилди.

Батафсил

2015 йил 11 майдан бошлаб ЎзРТХБда Биржа савдо қоидаларининг янги тахрири кучга кирди

Ўзбекистон Республикасининг “Биржалар ва биржа фаолияти” тўғрисидаги қонунининг янги тахририга мувофиқ ЎзРТХБ биржа савдо қоидаларининг янги тахрири ишлаб чиқилди ва тасдиқланди ва 2015 йил 11 майдан бошлаб кучга кирди

Батафсил

“ЎзРТХБ” АЖда биринчи чорак якунлари кўриб чиқилди

Жорий йилнинг 2 май куни “ЎзРТХБ” АЖнинг бошқарувининг 2015 йилнинг биринчи чорак якунлари ва иккинчи чорак вазифаларига бағишланган кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда марказий аппарат бўлимлар ва ҳудудий филиалларнинг бошлиқлари иштирок этдилар.

Батафсил

Экспорт савдолари ҳафталик максимумга етди

Ўтган ҳафтада ЎзРТХБда савдоларнинг ижобий динамикаси сақланди. Хусусан 6 – 12 апрель мобайнида биржада тузилган битимларнинг ҳажми 193,8 млрд сўмни ташкил этиб, бу аввалги ҳафтанинг мос кўрсаткичига нисбатан 12,4%га кўпдир.

Батафсил

UzEx биржаси мижозларга янада яқинроқ бўлмоқда

2015 йилнинг апрель ойидан бошлаб “ЎзРТХБ” АЖда сall-марказ консультатив ёрдам хизмати ишга туширилди. Марказ операторлари мижозларнинг мурожаатларнинг иш кунлари соат 9:00 дан 18:00 гача кўпканалли телефон линияси орқали кўриб чиқадилар. Call-марказнинг тузишдан мақсад аҳоли ва мижозлар учун, шу жумладан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун қўшимча қулайликлар яратиш, муаммоли масалаларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш, ҳамда биржанинг таркибий тузилмалар фаолиятларини оптималлаштиришдир.

Батафсил

Биржа сотувлари ЎзРТХБдаги ўсишни таъминлади

Жорий йилнинг 6 – 12 апрель мобайнида ЎзРТХБда тузилган битимларнинг ҳажми 172,4 млрд сўмни ташкил этиб, бу аввалги ҳафтанинг мос кўрсаткичига нисбатан 13%га кўпдир.

Батафсил

ЎзРТХБда навбатдаги ҳафта сотувларни ўсиши билан якунланди

30 мартдан 5 апрелгача бўлган давр мобайнида ЎзРТХБда сотув ҳажмлар 149,6 млрд сўмдан 152,6 млрд сўмгача ўсди ва бу янги ой учун ноодатий ҳолат ҳисобланади.

Батафсил