ЎзРТХБда навбатдаги ҳафта сотувларни ўсиши билан якунланди | Новости

09 Апр 2015

30 мартдан 5 апрелгача бўлган давр мобайнида ЎзРТХБда сотув ҳажмлар 149,6 млрд сўмдан 152,6 млрд сўмгача ўсди ва бу янги ой учун ноодатий ҳолат ҳисобланади.

Хусусан биржа савдоларининг ҳажмлари бир ҳафтада 6,2% га, яъни 122,3 млрд сўмгача кўтарилди. Бунда биржа бозорининг тузилган битимлар ҳажмидаги улуши 76,9%дан 80%гача ўсди. Валюта савдо майдончасида тузилган битимларнинг ҳажми эса 1,5 млн АҚШ долларини ташкил этди. Полиэтиленнинг экспорт бозоридаги улуши 68%, нефть гачники – 29%ни ташкил этди. Карбамид ҳафта аутсайдерига айланди – 3%.

Ярмарка савдоларнинг ҳажмлари нисбатан пасайиди ва 15,5 млрд сўмни ташкил этди. Экспорт битимларининг ҳажми 124,5 млн сўмни, кичик бизнес субъектлари томонидан сотилган маҳсулотларнинг қиймати 12,2 млрд сўмни ташкил этди.

Сотув ҳажмларини 4,8 млрд сўмгача пасайганлигига қарамасдан, машинасозлик маҳсулотлари энг кўп сотилган товар гуруҳлари рейтингида етакчилик қилмоқда. Иккинчи ўринга 2,7 млрд сўмлик металлургия маҳсулотлари чиқиб олди ва учталикни қурилиш моллари ёпишмоқда – 1,5 млрд сўм. Ҳафтанинг энг йирик битими Самарқанд филиалида плиткаларни 1,0 млрд сўмга сотиш бўйича тузилди.

Ўтган ҳафта мобайнида давлат харидлари бўйича тузилган битимларнинг ҳажми 24,1% га ошиб, 7,9 млрд сўмни ташкил этди. Бюджет маблағларини тежалиши 1,8 млрд сўмга тенг бўлди. Харидларнинг умумий ҳажмида кичик бизнес субъектларининг улушлари 100% атрофида қайд этилди.

Ҳафтанинг энг йирик битими Ангрен шаҳрига 81,0 млн сўмлик контейнерларни етказиб бериш бўйича тузилди. Етказиб берувчиларнинг максимал онлайн-мурожаатлари еки 31 та қарши таклифлар канцелярия маҳсулотларини Самарқанд вилоятининг Пастдорғом туманига етказиб бериш бўйича берилган талабномани таъминлаш учун келиб тушди.

Ижобий динамика корпоратив харидлар бўйича ҳам кузатилмоқда, яъни ушбу тизимда тузилган битимларнинг умумий ҳажми 6,4 млрд сўмдан 7,1 млрд сўмгача ўсди. Бунда буюртмачиларнинг молия маблағларининг тежалиши 1,4 млрд сўм ёки харидларнинг бошланғич нархидан 17,0% ни ташкил этди. Амалга оширишган битимларнинг умумий ҳажмида кичик бизнес субъектларининг улуши 98,6% ташкил этди.

Аукцион савдолар давомида ҳар бир талабнома бўйича ўртача 6 та ва ундан кўп таклифлар келиб тушган ва уларнинг энг кўп сони эса 28 гача етган. Тузилган битимларнинг 89% ни товарлар ва қолган 11% ни хизмат ва ишлар эгаллашди.

"ЎзРТХБ" АЖ матбуот хизмати

Кўрилди: 14221