2015 йилнинг апрель ойидан бошлаб “ЎзРТХБ” АЖда сall-марказ консультатив ёрдам хизмати ишга туширилди. Марказ операторлари мижозларнинг мурожаатларнинг иш кунлари соат 9:00 дан 18:00 гача кўпканалли телефон линияси орқали кўриб чиқадилар. Call-марказнинг тузишдан мақсад аҳоли ва мижозлар учун, шу жумладан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун қўшимча қулайликлар яратиш, муаммоли масалаларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш, ҳамда биржанинг таркибий тузилмалар фаолиятларини оптималлаштиришдир.
Абонентлар етти рақамли 113-33-30 рақамига қўнғироқ қилиб, биржа фаолияти билан боғлиқ саволларни йўллашлари ва малакали ёрдам олишлари мумкин. Хусусан консультациялар савдо иштирокчиларининг аккредитацияси, мижозларни биржа, ярмарка ва аукцион савдоларда иштирок этиш, биржанинг махсус ахборот порталидаги интерактив хизматларидан фойдаланиш масалалари юзасидан берилади. Ўз навбатида сall-марказга келиб тушган маълумотлар йиғилади, таҳлил қилинади ва биржанинг тегишли бўлимларига тизимли кўринишга эга бўлган камчиликларни бартараф этиш комплекс чораларини ишлаб чиқиш учун йўналтирилади.
Call-марказнинг ишлаш тартиби байрам кунларидан ташқари душанбадан жумагача. Барча стационар ва мобил телефонлардан келиб тушадиган кўнғироқлар (сall-марказ хизматлари) бепул.
Курилди: 14804