Экспорт савдолари ҳафталик максимумга етди | Новости

24 Апр 2015

Ўтган ҳафтада ЎзРТХБда савдоларнинг ижобий динамикаси сақланди. Хусусан 6 – 12 апрель мобайнида биржада тузилган битимларнинг ҳажми 193,8 млрд сўмни ташкил этиб, бу аввалги ҳафтанинг мос кўрсаткичига нисбатан 12,4%га кўпдир.

Биржа сотувлари такроран тўртинчи ҳафта ўсмоқда. Ўтган ҳафтада биржа товарларнинг сотилиш ҳажми 142,9 млрд сўмдан 161,5 млрд сўмгача кўтарилди.

Экспорт савдолари ҳафта ньюсмейкерига айланди, чунки унинг ҳажми жорий йилда максимал даражага кўтарилди – 4,4 млн АҚШ доллар. Бозорнинг яримини “Шўртон ГКК” УШК томонидан савдога қуйилган полиэтилен эгаллади. Суюлтирилган газ ва катодли миснинг умумий улушлари 49%ни ташкил этди. Карбамид ҳафта аутсайдерига айланди – 3%.

Ярмарка савдоларининг ҳажми кўриб чиқилаётган давр ичида 16,6 млрд сўмгача ёки 3,8%га ошди. Кичик бизнес субъектларига 14,8 млрд сўм ёки сотилган маҳсулотларнинг қийматидан 89,4% тўғри келди. Бунда фаол савдо иштирокчиларининг сони 171 дан 178та ташкилотларгача кўпайди. Ҳафтанинг энг йирик битими Тошкент филиалида 636,3 млрд сўмга тузилди.

Ўтган ҳафтада электрон харидлар ўсиш фазасига ўтишди. Хусусан давлат харидларининг ҳажми 7,2 млрд сўмдан 8,7 млрд сўмгача кўтарилди. Бюджет маблағларини тежалиши деярли ўзгармади ва 2,6 млрд сўмга тенг бўлди. Харидларнинг умумий ҳажмида кичик бизнес субъектларининг улушлари 97%дан 99,7% гача ўсди.

Давлат харидлари бўйича ҳафтанинг энг йирик битими Тошкент шаҳрини Юнусобод туманига 166,2 млн сўмлик принтерлар учун картриджларни етказиб бериш бўйича тузилди. Етказиб берувчиларнинг максимал онлайн-мурожаатлари еки 34 та қарши таклифлар электрик товарларни етказиб бериш бўйича берилган талабномани таъминлаш учун келиб тушди.

Ўтган ҳафта якунига кўра корпоратив харидлар бўйича умумий қиймати 7,1 млрд сўмга тенг 362та битим тузилди ва бу аввалги ҳафтанинг мос кўрсаткичидан 13%га кўпдир. Бунда буюртмачиларнинг молия маблағларининг тежалиши 1,2 млрд сўм ёки харидларнинг бошланғич нархидан 15,3%ни ташкил этди. Амалга оширишган битимларнинг умумий ҳажмида кичик бизнес субъектларининг улуши 95%ни ташкил этди.

Аукцион савдолар давомида ҳар бир талабнома бўйича ўртача 6та ва ундан кўп таклифлар келиб тушган ва уларнинг энг кўп сони эса 30гача етган. Тузилган битимларнинг 90%ни товарлар ва қолган 10%ни хизмат ва ишлар эгаллашди.

"ЎзРТХБ" АЖ матбуот хизмати

Кўрилди: 12739