Хабарлар


ЎзРТХБ матбуот ходимлари учун пресс-тур ўтказди

2017 йилнинг 25 августида «Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржаси» акциядорлик жамиятининг марказий офисида журналистлар учун «УзРТХБ» АЖ савдо инфратузилмасини модернизациялашуви ва электрон тижоратнинг янги имкониятлари» мавзусида пресс-тур ўтказилди. Тадбирда республикамизнинг етакчи масс-медиа вакиллари, шу жумладан телевидение, радио, босма ва электрон нашриётларнинг ходимлари иштирок этдилар.

Батафсил

ЎзРТХБ “SMS-хабарнома” янги хизматини жорий этди

“ЎзРТХБ” АЖ электрон савдо иштирокчилари учун янги хизмат “SMS-хабарнома” ни ишга туширди. Мазкур хизмат тури орқали мижозларга Ҳисоб-китоб клиринг палатасидаги хисоб рақамига пул маблағларини келиб тушганлиги тўғрисидаги маълумот, эълон ва буюртмалар биржанинг порталига жойлаштирилиши ва ўтказилган электрон савдоларнинг натижалари юборилади.

Батафсил

ЎзРТХБ навбатдаги матбуот-анжуманни ўтказди

2017 йилнинг 14 августида Ўзбекистон миллий матбуот марказида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун “Мустақиллик йилларида товар-хомашё биржаси: кеча, бугун ва эртага” мавзусида «Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси» акциядорлик жамиятининг матбуот анжумани ўтказилди. Мазкур тадбирдан кўзланган асосий мақсад кенг жамоатчиликни ЎзРТХБ нинг мустақиллик йилларидаги фаолияти натижалари ва биржанинг қисқа муддатли ривожланиш лойиҳалари билан таништиришдан иборат бўлди.

Батафсил

Биржанинг цемент бозорида янги иштирокчи

«ЎзРТХБ» АЖ нинг биржа савдоларига цементнинг янги сотувчиси «DAL TEKNIK ZOMIN CEMENT AND LIME» МЧЖ ўз маҳсулотини қўйя бошлади. Цемент ишлаб чиқариш бўйича ташкил этилган янги завод Жиззах вилоятининг Зомин туманида жойлашган. Ишлаб чиқарувчининг лойиҳа қуввати бир йилда – 36,5 минг тоннани ташкил этади. Цементни қуруқ услубда ишлаб чиқарилади.

Батафсил

ЎзРТХБ да 2017 йилнинг июль ойи якунлари

2017 йилнинг июль ойида «ЎзРТХБ» АЖ да тузилган битимларнинг умумий ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 21,2% га ўсиб, 1,2 трлн сўмни ташкил этди. Ўз навбатида кўрсаткичларнинг ўсиши биржанинг барча савдо платформаларида қайд этилди.

Батафсил

«ЎзРТХБ» АЖ фаолиятининг 2017 йилнинг биринчи ярим йиллик якунлари

2017 йилнинг биринчи ярмида “ЎзРТХБ” АЖ да 6,9 трлн сўмлик битимлар тузилиб, бу ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 21,2% га кўпдир. Ўз навбатида ижобий динамика биржанинг барча савдо платформаларида сақланди. Хусусан, биржа битимларининг ҳажми 20,6% га ошиб, 5,4 трлн сўмга етди. Бунда бир қатор товар позициялари бўйича натурал кўринишда ўсиш кузатилди, шу жумладан кўмир бўйича 75% га, автомобиль бензини – 36% га, алюминий – 26% га, пахта шроти – 21% га, буғдой уни – 12% га ўсди.

Батафсил

Тадбиркорлар биржада электрон харидларнинг имкониятларини муҳокама қилдилар

2017 йилнинг 21 июлида биржанинг марказий аппарат биносида бизнес вакилларнинг иштирокида семинар ўтказилди. Мазкур тадбирдан кўзланган мақсад давлат ва корпоратив харидлар бўйича ўтказаладиган электрон аукцион савдоларда товар етказиб берувчиларни иштирок этиш қоидаларини тушунтиришдан иборат бўлди.

Батафсил

Биржанинг савдо залида брокерлар учун семинар ўтказилди

2017 йилнинг 19 июль куни “ЎзРТХБ” АЖ нинг марказий савдо залида Ҳисоб-китоб клиринг палатаси мутахассислари томонидан биржа аъзолари учун семинар ўтказилди. Мазкур тадбирлар кўзланган мақсад биржа фаолиятида янги интерактив хизматлар ва электрон рақамли имзодан (ЭРИ) фойдаланиш афзалликларини тушунтиришдан иборат бўлди.

Батафсил

ЎзРТХБ да янги биржа товари – кимёвий чўктирилган бўр

«ЎзРТХБ» АЖ нинг биржа савдоларига янги товар – кимёвий чўктирилган бўр (карбонат кальция) мунтазам равишда қўйила бошлади.

Батафсил